Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Уйи борнинг – бахти бор

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати натижасида мамлакатимизда уйсиз, кам таъминланган, ногирон ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳам замонавий уй-жойларга кўчиб ўтиб, бахтли ҳаёт кечирмоқда.

Уйи борнинг – бахти бор

Дарҳақиқат, уй инсон ҳаётининг ажралмас бўлаги. Халқимиз уни Ватанга қиёслаб, ҳар бир инсоннинг ўз ватани, гўшаси бўлсин, дея дуо қилади.

 

Қарши шаҳридаги Кат маҳалласида 20 нафар ногиронлиги бўлган, кам таъминланган фуқарога 20 мослаштирилган уй-жойнинг калити топширилгани ҳам мазкур дуонинг амалдаги ифодаси бўлди, десак муболаға бўлмайди.

 

Қарши шаҳри “Нахшаб” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Дилнавоз Эркаева ёлғиз она. Саратон касаллигига чалингани боис, 2-гуруҳ ногирони. Шу кунга қадар у бир нафар фарзанди билан онасиникида 4 нафар вояга етган укаси билан жами 7 киши бир хонали уйда яшаб келарди. Бугун унинг учун энг қувончли кун. Энди унинг ўз уйи бор.

 

5-faqat saytga.jpg

 

– Хурсандчилигим ичимга сиғмайди, – дейди Дилнавоз кўзларига ёш олиб. – Ҳатто ўзимни соғлом инсонлардек ҳис қила бошладим. Кейинги пайтлар жуда тушкунликка тушиб қолган эдим. Бу уйнинг менга берилиши ҳаётимни буткул ўзгартириб юборгандек гўё. Ўғлим Александр ҳам ҳурсанд. Энди у ҳам тенгдошлари олдида уялмайди. Бошини тик тутиб юради. Бунинг устига бизга берилган уйда ҳамма шароит муҳайё экан. Худди туш кўраётгандекман, ҳозир.

 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2017-2018 йилларда вилоятда 428 нафар ногиронлиги бўлган кам таъминланган фуқарони имтиёзли уй-жой билан таъминлаш, яшаб турган уйларини таъмирлаб бериш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш режа дастури ишлаб чиқилган. Унга кўра, 2017-2018 йиллар давомида 122 нафар фуқаронинг уй-жой олиши учун бошланғич тўлов маблағлари тўлаб берилган. 132 нафар ўта оғир турмуш шароитидаги ногиронларга бепул мослаштирилган уйлар қуриб топширилган. 121 нафарининг яшаш уй-жойлари таъмирланган. 15 нафарига эса ўзлари яшаб турган ер участкаларидан уй-жой қуриб берилган. 38 нафарига маҳаллий ҳокимликлар томонидан арзон уй-жойлар ажратилган.

 

Бу каби эзгу ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилиб, шаҳар ва туман уй-жой комиссиялари томонидан 285 нафар ногиронлиги бўлган, кам таъминланган фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг арзон уй-жой олиши учун бошланғич бадал тўловларини тўлаб бериш бўйича режа дастур ишлаб чиқилган.

 

Қарши шаҳар “Қарлиқбоғот” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Лобар Усмонова ҳам турмуш ўртоғи вафотидан сўнг уч нафар ёш фарзанди билан қийналиб қолди. У қайнотасиникида жами 4 та оила бир хонадонда яшаб келарди. Иккита ўғли эндигина мактабга бора бошлаган. Кенжасига ҳали она тарбияси зарур. Шу боис у ишлаш имконидан маҳрум. Уй-жой масаласидаги оилавий тортишувлар сўнгги пайтларда уни жуда чарчатган эди. Мутасаддилар унга ҳам уй ажратганини эшитиб, бениҳоя қувонди.

 

– Бугун мен учун энг бахтиёр кун, – дейди Лобар Усмонова. – Айниқса, фарзандларим жуда ҳурсанд. Насиб этса, бу уйда янги ҳаёт бошлайман. Биз каби эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олганлардан бағоят миннатдормиз. Илгарилари ҳам бу масала бўйича кўп бора мурожаат қилганман, лекин ҳеч натижа бўлмаган. Мана, ҳақиқат бор экан. Ниҳоят бизнинг аҳволимиз ўрганилиб, уй ажратилди. Бу ҳаётимизни, фикримизни ўзгартирди. Ҳаётга меҳрим ошди. Бизга кўрсатилган бу эътиборни, албатта, оқлаймиз. Энди имконим борича ҳаракат қиламан. Ёнимиздаги тикувчилик цехида ишлаб бахтли ҳаёт кечираман.

 

Дарҳақиқат, тадбир доирасида янги хонадонларга эга бўлган фуқаролар ишлаб, меҳнат қилишлари учун тикувчилик ва мебель цехи фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Эндиликда улар мана шу цехларда ишлаб, оиласи фаровонлигини таъминлайди.

 

Шунингдек, тадбир давомида ташкилотчилар томонидан уйга эга бўлган оилаларнинг 35 нафар фарзандига ўқув-қуроллари ва бошқа қимматбаҳо совғалар ҳам берилди.

 

Уй топшириш маросими катта шодиёна, байрамга айланди. Юзида ҳаётдан мамнунлик ҳисси барқ этиб турган янги хонадон эгаларининг қувончи гўё оламни тутади. Таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

 

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рўзиев сўзга чиқди.

 

Ў.БАРОТОВ, Ж.НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА

08.05.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы