Мудофаа вазири ўринбосари иштирокидаги сайёр қабуллар давомида кўплаб инсонлар муаоммоси ижобий ҳал бўлди.
28-29 май кунлари мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигидаги масъул мансабдор шахслардан иборат гуруҳ Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг Термиз гарнизонида жойлашган “Оила маркази”да сайёр қабул ўтказди.
Қабул давомида Мудофаа вазирлиги марказий аппаратидан иборат ишчи гуруҳ ва округ қўмондонлиги масъул офицерлари ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий пенсионерларнинг мавжуд муаммолари, талаб, таклиф ва эҳтиёжларини ўрганиб, амалий кўмак бериш юзасидан иш олиб борди.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати ЎзАга маълум қилди.
Саломатлиги туфайли йиллар давомида азият чекиб келаётган нафақадаги подполковник Ғарибжон Сафаровнинг сайёр қабул гуруҳининг ташаббуси ва беминнат ёрдамидан кўнгли тўлди. У июнь ойининг биринчи ўн кунлигида ўз ташхиси бўйича Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталида даволанадиган бўлди. Агар зарурат туғилса, хориж шифохоналарига ҳам йўлланма олишига имкон бўлишига ваъда берилди.
Шунингдек, марҳум ҳарбий хизматчиларнинг оиласи ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ.
“Сайёр қабул бўлишини эшитиб, Сариосиёдан Термиз шаҳрига келдим. Турмуш ўртоғим ҳарбий хизматчи бўлиб, у вафот этган. Ҳозирда оилавий шароитимиз оғир аҳволда. Мудофаа вазири ўринбосари билан учрашиб, бизни қийнаётган муаммоларни баён этдим. У киши менинг мурожаатимни тинглаб, зудлик билан муаммомни ҳал этдилар. Бунинг учун барча ташаббускор, фидойи инсонларга раҳмат айтаман”, – дейди Гулжамол Улашева.
Сайёр қабул ишчи гуруҳи билан биргаликда Сурхондарё вилоятининг давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам ҳамюртларимизга қулоқ тутаркан, уларнинг соғлиқни сақлаш, таълим, спорт, банк ва кредит, бандликка кўмаклашиш каби ижтимоий-маиший муаммоларига ечим топди.
– Вилоят марказий банки бошқармаси вакиллари менга тадбиркорликни бошлаш ва имтиёзли кредит олиш учун нималарга эътибор қаратиш ҳақида муҳим йўл-йўриқ кўрсатди, – дейди Дилшода Шодиева. – Турмуш ўртоғим – ҳарбий хизматчи. Мен хусусий тадбиркорлик орқали оилавий даромадимизга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.
Бундан ташқари, ушбу сайёр қабуллар Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон ҳамда Шеробод туманларида жойлашган ҳарбий қисмларда ҳам ўтказилди.
ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |