Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Жондор туманида сайёр қабул ўтказди

Қабулда вилоятнинг барча мутасадди ташкилоти раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Тадбирда 200 нафардан зиёд фуқаро қабул қилинди. Уларнинг 127 нафари бевосита вилоят ҳокими ҳузурида бўлди.

 

Умархўжа қишлоғида яшовчи 86 ёшли Низом бобо Ҳамдамов ўз шахсий масаласи билан эмас, балки ҳудудда яшовчи кўплаб аҳоли ташвишида келибди. Уни қишлоқдошлари вакили, деса ҳам бўлади.

 

–Бизни анча йиллардан буён электр энергияси таъминоти қийнаб келмоқда, – дейди отахон. – Ҳудудимизда хонадонлар сони кўпайиб бораётгани, қолаверса, электр узатиш линиямиздан икки қўшни қишлоқ ҳам фойдаланиши натижасида бир пайтлар ўрнатилган трансформаторнинг қуввати етмай қолмоқда. Лип этиб чироқ ўчиб турса, болалар дарс қилаолмайди, телевизор кўролмаймиз, кайфиятимиз бузилади. Хуллас, қўшимча трансформатор зарур. Бу масалада бир неча бор тегишли идораларга мурожаат қилдик. Лекин амалий натижа бўлмаяпти. Муаммомизни диққат билан эшитган вилоят ҳокими унинг ечимини назоратга олинишини таъкидлади ҳамда тегишли ташкилот раҳбарларига масалани яқин кунларда ҳал қилиш бўйича кўрсатма берди.

 

Қулончи қишлоғи аҳолисини сув таъминоти қийнаб келаётган экан. Туман мутасаддиларидан наф бўлмагач, нафақахўр фуқаро Фарҳод Ҳалимов вилоят ҳокимидан нажот излаб келибди. Вилоят ҳокими Ўктам Барноев Фарҳод бобонинг кайфиятини кўтариб, кузатиб қўйди. Ахир ҳоким мутасадди ташкилот раҳбарларига Мохон каналидан қувур тортилиб, қишлоққа сув келтириш юзасидан топшириқ берганди.

 

Бундан ташқари яна кўплаб фуқаролар муаммолари сайёр қабул жараёнида ҳал этилди. Уларнинг орасида “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи уч болали ёлғиз аёл Ойсултон Раҳимова ҳам бор. Бу оила келгуси йилда уйга жуда муҳтож, ночор оилалар рўйхатига киритиладиган бўлди. Бунинг устига тикувчиликка қизиқиши ҳисобга олиниб, банкнинг 8 фоизли кредити асосида тикув машинасини шу ернинг ўзида унга топширишди. 

 

Сайёр қабулга келган кўптармоқли “Жаҳонгир – Муҳиддин” фермер хўжалиги раҳбари Нодира Ражабованинг эса бир неча йиллик муаммоси ҳал бўлди. Пахтачилик, ғаллачилик, паррандачилик билан шуғулланиб келаётган фермернинг чорвачиликни ривожлантиришдаги имконияти чекланган эди. У ҳар ойи 3,5 миллион сўм ижара тўлови асосида ўрмон хўжалигининг яйловидан фойдаланиб келарди. Бу харажат хўжалик молиявий фаолиятига таъсир қилган. Қабулда унга қоракўлчилик хўжалигининг туман захира фондига ўтган яйловлари бир неча юз гектаридан фойдаланиш учун шартнома асосида фойдаланишга бериш масаласи яқин кунларда ҳал бўлиши маълум қилинди.

 

200 дан зиёд мурожаатлар қабул қилиниб, масалалар ҳал этилди. Ижроси назоратга олинадиган бўлди. 

 

Эркин ЁДГОРОВ, ЎзА

31.05.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы