Туман ҳокимлиги ва сектор ишчи гуруҳи томонидан мақолада тилга олинган камчиликлар атрофлича муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
“Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод маҳалла” дастури асосидаги ишлар айни кунларда давом эттирилиб, кўп қаватли уйлар ва унинг атрофидаги ҳудудда ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинида 38 та кўп қаватли уйлар бўлиб, 8 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолият олиб бормоқда. Ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасида 4,5 километр ичимлик суви ва 3 километр оқава сув тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилиб, бу ишларга 160 миллион сўм маблағ сарфланди ва бугунги кунда ишлар давом эттирилмоқда. Ҳудудда 1 дона ТП ва 45 та темир бетон таянчлар, 20 дан ортиқ тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди, 8 километр табиий газ тармоғи таъмирланди.
Ҳудудда 0,75 км ички йўллар таъмирланиб, ушбу ишларга 270 миллион сўм маблағ сарфланган. Бугунги кунда “Рустамжон қурилиш барака” масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳудуддаги кўп қаватли уйларнинг йўлакчалари асфальтлаштириш учун ўлчов ишлари олиб борилмоқда.
22 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисми ва кириш йўлакларини таъмирлаш ишлари олиб борилиб, ҳозирги кунгача 182,4 миллион сўм маблағ сарфланди ва таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Бундан ташқари, ушбу уйларда яшовчи мулкдорлар томонидан ўзбошимчалик билан қуриб олинган 20 дан ортиқ ноқонуний қурилмалар бузиб ташланди. Ҳудуддаги ирригация ариқлари тозаланиб, бетон лотоклар қуриш ишлари бажарилмоқда ва кўп қаватли уйлар атрофини ва ораларини текислаб гул кўчатлари экиш учун тайёрланмоқда ҳамда ободонлаштириш ишларидан ҳосил бўлган ахлатларни ҳамда қурилиш ахлатларини олиб чиқиб кетиш ишлари амалга оширилмоқда. 14, 18-сонли кўп қаватли уйларнинг орқа томонидан ўтган зовурни ковлаш ишлари бажарилди.
“Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 38 та уйларни таъмирлаш, туташ ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари учун 1 миллиард 77 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда тегишли тартибда ўзлаштирилиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
М. АКБАРОВ, Қува тумани ДСИ бошлиғи
ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |