Балиқчи туманида Жиноят, Фуқаролик, Маъмурий ва Иқтисодий ишлар бўйича Андижон вилоят судлари раислари томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Қабул олдидан бўлиб ўтган тадбирда мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва кенг жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман суди раиси М.Сиддиқовнинг ҳисоботи эшитилди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг судларга тааллуқли 15 дан ортиқ мурожаати тингланди. Мурожаатлар юзасидан муҳокама ўтказилиб, зарур тавсия, тушунтириш ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
– Ҳар бир мурожаат ортида инсон, унинг манфаати ётади, – дейди Маъмурий ишлар бўйича Андижон вилоят суди раиси Отабек Мирзамаҳмудов. – Шу боис, мурожаатларнинг бирортаси эътибордан четда қолаётгани йўқ. Жумладан, қабул давомида маъмурий масалаларга оид 3 та мурожаат эшитилиб, уларнинг биттаси қаноатлантирилди, иккитаси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.
– Менга Балиқчи туман Маъмурий судининг қарори билан 1,5 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланган эди, – дейди Ғуломжон Турсунов. – Сайёр қабулда ушбу жазодан муддатидан илгари озод қилишни сўраб, вилоят Маъмурий суди раисига мурожаат қилдим. Мени қийнаётган ушбу масала туман Маъмурий судида кўриб чиқиладиган бўлди.
Сайёр қабул давомида 8 та мурожаат қаноатлантирилди, қолганлари бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, мурожаат қилувчиларнинг ҳуқуқий билимини ошириш юзасидан суҳбатлар ўтказилди.
Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |