2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулда фуқароларни қийнаётган муаммоларнинг аксарияти ечимини топди

Балиқчи туманида Жиноят, Фуқаролик, Маъмурий ва Иқтисодий ишлар бўйича Андижон вилоят судлари раислари томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Қабул олдидан бўлиб ўтган тадбирда мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва кенг жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман суди раиси М.Сиддиқовнинг ҳисоботи эшитилди.

 

Сайёр қабулда фуқароларнинг судларга тааллуқли 15 дан ортиқ мурожаати тингланди. Мурожаатлар юзасидан муҳокама ўтказилиб, зарур тавсия, тушунтириш ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

– Ҳар бир мурожаат ортида инсон, унинг манфаати ётади, – дейди Маъмурий ишлар бўйича Андижон вилоят суди раиси Отабек Мирзамаҳмудов. – Шу боис, мурожаатларнинг бирортаси эътибордан четда қолаётгани йўқ. Жумладан, қабул давомида маъмурий масалаларга оид 3 та мурожаат эшитилиб, уларнинг биттаси қаноатлантирилди, иккитаси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

 

– Менга Балиқчи туман Маъмурий судининг қарори билан 1,5 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланган эди, – дейди Ғуломжон Турсунов. – Сайёр қабулда ушбу жазодан муддатидан илгари озод қилишни сўраб, вилоят Маъмурий суди раисига мурожаат қилдим. Мени қийнаётган ушбу масала туман Маъмурий судида кўриб чиқиладиган бўлди.

 

Сайёр қабул давомида 8 та мурожаат қаноатлантирилди, қолганлари бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, мурожаат қилувчиларнинг ҳуқуқий билимини ошириш юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

 

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар