Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Вилоят ҳокими қорасувликларнинг муаммосини эшитди

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд тумани Қорасув массивида Самарқанд шаҳри учун ажратилган ҳудудда қурилган кўп қаватли ўйларда яшаётган аҳоли билан мулоқот ўтказди.

Даставвал, вилоят ҳокими янги уй-жойларда яшаётган аҳолининг муаммоларини эшитди. Кимдир янги қурилган арзон уй-жойлар нархининг асоссиз кўтарилиб кетганини айтса, яна кимдир уйнинг сифатсиз қурилгани ва унинг шартномада белгиланган квадрат метри кам эканидан ҳамда маҳалладаги боғчанинг бир нафар бола учун ойлик бадали жуда қимматлигидан шикоят қилди.

– Қурувчилар уйимизни тўлиқ ва сифатли қилиб битирмасдан кетди, – дейди 21-уйнинг 35-хонадонида яшовчи Сайёра Маҳмадиёрова. – Бу ҳам етмагандай уй олишда шартнома қилаётганимизда унинг бир квадрат метр нархи 2 миллион 800 минг сўм, деб айтилган эди. Аммо бугун банк бизга ҳар бир квадрат метр учун 3 миллион 400 минг сўмдан тўлашимизни айтяпти. Турмуш ўртоғим ўқитувчи бўлиб ишлайди. Ўзим ишсизман, икки нафар фарзандимиз бор, бунча пулни тўлашга имкониятимиз йўқ.

– Кимнинг уйи сифатсиз, чала қурилган бўлса, тегишли ташкилотлар томонидан унинг ҳолати ўрганиб чиқилади ва кетадиган харажат уй эгасига, албатта, ундириб берилади, – деди вилоят ҳокими. - Ундирилган маблағ эвазига ҳар кимнинг ўзи уйини таъмирлайди. Негаки, бу иш яна қурувчига юклатиладиган бўлса, муаммо кўпаяверади. Шунингдек, шу бугуноқ яшаётган уйларингизни квадрат метрини аниқлаштириб берамиз ва белгиланганидан кам чиқадиган бўлса, умумий тўловдан сизнинг фойдангизга олиб қолинади. Бироқ уйнинг банк томонидан белгиланган квадрат метр суммасини ўзгартириб бўлмайди, уни ўзгартириш ваколатимга кирмайди. Қолаверса, кимнинг уйидан кўнгли тўлмаса, норози бўлса пули қайтарилади ёки кейинги қуриладиган уй-жойлардан олиб берилади.

Шундан сўнг вилоят ҳокими фуқаролар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб қайтарди ва Қорасув массивида амалга ошириладиган қурилиш-бунёдкорлик ишлари ҳақида гапирди.

Ҳоким мазкур массивда айни пайтда 16 қаватли замонавий уйлар қурилаётган бўлса, келаси йилдан бошлаб 30 қаватли бинолар қад ростлашини таъкидлади. Шунингдек, маҳаллада замон талаблари даражасидаги 1500 ўринли мактаб ва давлат-хусусий шерикчилик асосидаги боғчалар қурилишига тўхталди. Вилоят раҳбарининг айтишича, бу маҳалла янги, кўркам ҳамда яқин йилларда 100 минг аҳоли, келажакда эса 1 миллион киши яшайдиган шаҳарчага айланади.

Тадбирда маҳалла аҳолисини қийнаётган қатор муаммолар борлигини эшитган ҳоким тез кунларда ўша жойнинг ўзида сайёр қабул ўтказишини билдирди.

Абдужаббор ПЎЛАТОВ

24.06.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы