Навоий вилоятининг Хатирчи туманидаги “Галабек” маҳалла фуқаролар йиғинида Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва туман ҳокимлиги масъуллари, вилоят корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Халқ билан юзма-юз учрашувда қарийб 300 нафар фуқаронинг муаммолари тингланди. Унда аҳолининг турмуш тарзи ва яшаш шароитини яхшилаш, ҳудудда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар, ногирон шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда уюшмаган ёшларни аниқлаб, уларни иш билан таъминлаш каби масалалар кўриб чиқилди.
Жумладан, Шароф Рашидов маҳалласида яшовчи фуқаро Абдусалим Исроилов Хатирчи туманидаги “Кўксарой” сув омбори қошида манзарали ҳамда мевали дарахтлар экиб, дам олиш маскани ташкил этиш таклифи билан чиқди.
Туманнинг Жалойир маҳалласида истиқомат қилувчи яна бир фуқаро Одил Ортиқов ўзи истиқомат қиладиган ҳудудда электр энергияси таъминотида муаммолар борлиги, трансформатор кераклиги, шунингдек, ҳудудда маҳалла биноси йўқлигини айтиб мурожаат этди.
Сектор раҳбари томонидан вилоят электр тармоқлари корхонаси ва корхонанинг туман бўлими масъул ходимларига масалага доир тегишли топшириқлар берилди. Маҳалла биноси қурилиши ҳамда бу иш юзасидан бино учун мос ер майдони ажратилиши белгиланди.
Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар Хатирчи туманида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ижобий ўзгаришларга сабаб бўлаётгани, туманнинг барча ҳудудларида аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, аҳоли ўртасидаги мавжуд муаммолар ечимини жойларга чиқиб бартараф қилиш бўйича амалий ишлар яхши самара бераётганлигини эътироф этди.
Худди шундай сайёр қабул вилоятнинг Нурота туманида ҳам бўлиб ўтди. Аҳоли томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар атрофлича тингланиб, аксарияти ижобий ҳал этилди.
Хусусан, туманнинг Истиқлол маҳалласида истиқомат қилаётган Нурмурод Мададов имконияти чекланганлиги сабабли ногиронлик аравачаси сўради. Фуқаронинг ушбу мурожаати сайёр қабул жараёнида ҳал этилди.
Сойкечар маҳалласида яшовчи Муродилло Қаршиевнинг маҳаллада масжид қуриш ҳақидаги таклифи инобатга олиниб, масжид қуриш учун ер майдони танланди.
Сайёр қабулда вилоят ва туманлар ишчи гуруҳи аъзоларига фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатлар ижросини ўз вақтида, сифатли таъминлаб, зиммаларига юклатилган вазифаларни ҳозирги кун талабидан келиб чиққан ҳолда, виждонан бажариши лозимлиги юзасидан кўрсатмалар берилди.
Нуриддин РАҲИМОВ, ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |