Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган ойлари мобайнида муайян ишлар амалга оширилди.
Бугунги кунда давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили асосида аҳолига 100 дан ортиқ турдаги давлат хизмати кўрсатилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида жисмоний ва юридик шахсларга 429 минг 500 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, шундан 21 минг 560 та хизмат сайёр тарзда амалга оширилди. Бу эса хизматларнинг олдинги йилнинг шу даврига нисбатан анча кўпайганини кўрсатади. Бундан ташқари, 5 минг 760 тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатига олинган бўлса, 2 минг 641 таси эса қайта рўйхатдан ўтказилди.
Ўтган давр мобайнида аҳоли талаблари ортиб бораётган хизмат турлари, хусусан болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш бўйича 37 минг 664 та, ФҲДЁ органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича 12 минг 129 та, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 6 минг 206 та, коммунал (газ, электр энергия, ичимлик суви) тармоқларига тайёр ҳолатда уланиш бўйича 7 минг 102 та мурожаат қабул қилиниб, давлат хизмати кўрсатилди. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқини бериш бўйича 51 минг 925 нафар фуқаронинг мурожаати қабул қилинган бўлса, шундан 46 минг 584 нафар фуқаронинг аризаси қаноатлантирилди. Шунинг ҳисобига давлат бюджетига 19 миллиард 445 миллион 513,8 сўм маблағ туширилди.
Мана шундай ижобий ишлар билан бир қаторда давлат хизматларини кўрсатувчи органлар томонидан айрим қонунбузарлик ҳолатларига ҳам йўл қўйилганлиги маълум бўлди. Бу бўйича тегишли органларга тавсиянома, огоҳлантириш ва маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, шундан 14 нафар жавобгар шахсга жазо чораси қўлланилиб, 81 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Мазкур қонунбузарлик ҳолатларининг аксарияти кадастр хизмати ва қурилиш соҳасига тўғри келади.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |