Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Қабул - мулоқот тизими ва муаммолар ечими

Ҳудудларни комплекс равишда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бош мақсад қилиб қўйилганда, унинг ташкилий ўзаги сифатида секторлар тизими вужудга келди.

Ўзгаришларнинг янги силсиласи мана, икки йилдирки, афзаллик жиҳатларини намоён қилди. Вилоят, туман (шаҳар) миқёсида тўртта секторга бўлинган ҳудудларга ҳоким, прокурор, ички ишлар ҳамда давлат солиқ тизими раҳбарлари мутасадди этиб қўйилиши халқ билан мулоқотнинг ўзига хос босқичини белгилаб берди.

 

Муаммоларнинг тез ва сифатли ҳал этилиши яққол кўзга ташлана бошлади. Шу ўринда рақамларга мурожаат қилайлик. Вилоятимизда 2019 йилнинг олти ойи давомида вилоят, туман, шаҳар даражасидаги секторлар раҳбарлари томонидан аҳоли билан 685 та оммавий қабул, яъни, очиқ мулоқотлар ўтказилди. Уларда салкам 44 минг нафар фуқаро иштирок этганлигининг ўзи, таъбир жоиз кўрилса, қарийб 50 мингга яқин, балки ундан ҳам кўпроқ муаммолар тилга олинганлиги, ечимини топганлигини билдиради. Аниқроқ қилиб айтсак, вилоят сектор раҳбарлари томонидан 43 та мулоқот жараёнида 6 минг 785 та масала кўриб чиқилди. Уларнинг 58 фоизи қабул жойининг ўзида қаноатлантирилди.

 

Мулоқот жараёнига таклиф этилган турли соҳа мутасаддилари иштирокида масалаларга ечим топилаётганлиги ана шундай кўрсаткични таъминлаяпти. Энди ўша 58 фоиздан ташқари турган мурожаатлар масаласига аниқлик киритамиз. Уларнинг 26 фоизи асослантирилган ҳолда тушунтиришлар берилганлигини, яъни, фуқаро муаммоси ечимини қандай ҳал этиши лозимлигини англаб етганлигини билдиради. қолганларига муддатлар белгиланиб, ижроси назоратга олинган.

 

photo_2019-07-17_12-39-11.jpg

 

Мана, қабул-мулоқот тизимининг ташкилий жиҳатлари ҳам халқни рози қилиш тамойилига мос келишини исботлаяпти. Кўтарилаётган муаммолар кўлами кенг. Аҳоли томонидан муҳокамага қўйилаётган биргина ичимлик суви таъминоти масаласини олиб кўрайлик. Вилоят ҳокими - 1-сектор раҳбари Ш. Абдураҳмоновга 7 та тумандан тушган шундай муаммога дахлдор мурожаатлар асосида 64 километр сув тармоғи қурилди, 12 дона сув қудуғи ва 29 километр тармоқ реконструкция қилинди. Бу 9 миллиард сўм маблағ сарфлашни талаб қилди.Вилоят прокурори - 2-сектор раҳбари /. Фозилов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи - 3-сектор раҳбари Ш. Собировларга Шаҳрихон туманининг Чўжа маҳалласида яшовчи Абдумалик Раҳматуллаев, Сохиобод МФЙ вакили Худойберди Мақсудов, Асака туманининг Отиш маҳалласида истиқомат қилувчи Зиёуддин Холмирзаев, Олақанот маҳалласидан Иминжон Турсунов, Завкан маҳалласидан Зуҳриддин Аҳмедовларнинг ҳудудларга тоза ичимлик суви чиқариб берилиши юзасидан қилган мурожаатлари ижобий ечимини топди.

 

photo_2019-07-17_12-39-13.jpg

 

Кейинги икки йил мобайнида аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини электр энергияси билан таъминлаш борасида хайрли ҳаракатлар амалга оширилди. “Чироқ ўчиб қолди, қачон ёнар экан?“ - деган хавотирдан деярли қутулдик. Бироқ чекка ҳудудларда, марказлардаги айрим маҳаллаларда шу тармоқда ишлатиладиган жиҳозларнинг эскирганлиги юзасидан шикоятлар тушмоқда. Вилоят ИИБ бошлиғи - 3-сектор раҳбарининг қабулига Шаҳрихон туманининг Шерқўрғон маҳалласида яшовчи Алимардон Аҳмадалиев келиб, маҳаллага янги трансформатор зарурлигини айтди. Мурожаат ўрганилгач, 20 миллион сўм маблағ эвазига катта қувватга эга янги жиҳоз, қўшимча равишда 23 дона бетон таянч ўрнатилиб, 1 км масофага тармоқ тортилди.

 

Андижон шаҳрининг Чўлпон 100 йиллиги маҳалласида истиқомат қилувчи Муроджон Юлдошевнинг вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи - 4-сектор раҳбари З. Юлдошевга мурожаати асосида 50 та яроқсиз симёғочлар алмаштирилиб, маҳаллага янги трансформатор ўрнатиб берилди.

 

photo_2019-07-17_12-39-16.jpg

 

Очиқ мулоқотлар давомида тадбиркорларнинг интилишлари ҳамда ишбилармонлик ҳаракатига қўшилишни хоҳлаётган фуқароларнинг саъй-ҳаракатлари қўллаб-қувватланмоқда. Аслини олганда мана шундай мурожаатлар халқ кайфиятида, бинобарин, ҳаёт тарзида рўй бераётган ўзгаришларни ҳам намоён қилади. Вилоят ҳокими - 1-сектор раҳбарининг Избоскан туманида ўтказилган сайёр қабулига Андижон шаҳрининг Фаробий кўчасида яшовчи Муҳаббатхон Мухторова келди. У шу туманда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи экан. Мурожаат ўрганилгач, хотин-қизлар жамоат фонди томонидан 400 миллион сўм кредит ажратилиши маъқул, деб топилди. Вилоят прокурори - 2-сектор раҳбарига Марҳамат туманининг Узумзор маҳалласида истиқомат қилувчи Умиджон Ғиёсов ҳам ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун мадад сўраб мурожаат қилди. “Миллийбанк“ АТБ туман бўлими 100 миллион сўм кредит маблағи ажратди.

 

Жалақудуқ туманининг Ойим шаҳарчасида умргузаронлик қилаётган бир гуруҳ меҳнат фахрийлари кўп тармоқли марказий поликлиниканинг ҳудудий бўлинмаси биносини қайта қуриш зарурлигини баён қилдилар. Вилоят ҳокими - 1-сектор раҳбари молия, соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари иштирокида масалани жойида ўрганди. “Миланобизнес сервис“ масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлар бошланди, бунинг учун маҳаллий бюджетдан 4,5 миллиард сўм маблағ ажратиладиган бўлди. Шу сектор раҳбарига Шаҳрихон туманининг Карнайчи маҳалласида яшовчи фуқаро Фурқат Мадраҳимов томонидан 8-мактаб биноси муаммолари кўтарилди. 1989 йилда қурилиши бошланиб, тугалланмай қолган таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш учун 5 миллиард сўм ажратилди. Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи - 4-сектор раҳбарига Олтинкўл туманидаги Хўжа маҳалласида яшовчи Мухтасархон Нишонова маҳалласининг йўли носоз эканлигидан шикоят қилди. Шундан сўнг 1 км. 600 метр кўча тўлиқ таъмирланди.

 

photo_2019-07-17_12-39-19.jpg

 

Бу мисоллар аҳоли қатламининг ижтимоий онги юксалиб бораётганлигидан, майда ёки шахсий манфаатларни ифодаловчи арзлар билангина эмас, кўпчилик учун фойдали жиҳатларни кўзлайдиган мурожаатлар кўпаяётганидан далолат беради.

 

Вилоят ҳокими - 1-сектор раҳбарига Ойим шаҳарчасида ўтказилган сайёр қабул куни кам таъминланган оилалар вакилларидан 15 киши мурожаат қилди ҳамда уларга 50 миллион сўмдан зиёд моддий ёрдам кўрсатилди.Избоскан туманида эса фуқаро Обиджон Маматожиев уй-жой масаласида қийинчилик туғилганлигини баён этди. Албатта, унинг мурожаати юзасидан “Қишлоққурилишинвест“ МЧЖ аниқ амалий чора-тадбирлар кўрадиган бўлди. Ижтимоий ҳимоя тамойилига эътибор мулоқотларнинг ўзагини ташкил этаётганлиги, сайёр қабулларда, аввало мана шу йўналишга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги ўз эътирофини топди.

 

Туман, шаҳарлар кесимидаги секторлар раҳбари томонидан ўтказилган 642 та оммавий қабул давомида 35 минг нафардан зиёд фуқаролар иштирок этганлиги, аксарият мурожаатлар жойида қаноатлантирилганлиги хусусида ҳам алоҳида сўз юритиш мумкин. Бундан ташқари қабул-мулоқотларда вилоятимизга ташриф буюрган вазирликлар, давлат қўмиталари ва республика миқёсидаги идоралар раҳбарлари томонидан аҳолининг дарду ташвишлари изчил ўрганилаётганлигини таъкидлаш жоиз. Ана шундай 20 та қабул чоғида қарийб 1 минг 900 та мурожаат кўриб чиқилди.

 

Давлатимиз раҳбарининг “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш - одамийликнинг энг олий мезонидир“ деган сўзлари халқ билан мулоқотлар чоғида биринчи даражали тамойил бўлмоқда, деб айтишга тўла ҳақлимиз. Одамлар бугунидан рози бўлсин, эртанги кунига ёруғ юз билан борсин - шундай олийжаноб ниятни кўнглига туккан ҳар бир киши, хоҳ у оддий фуқаро, хоҳ у раҳбар бўлсин, ҳаёт даражамизнинг ўзгаришига муносиб ҳиссасини қўшмоғи муқаррардир.

 

Мамазоир ХЎЖАМБЕРДИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Андижон вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири

17.07.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы