Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев Косон туманидаги Эсабой қишлоғида сайёр қабул ўтказди.
Унда сектор раҳбари, вилоят ташкилотлари бошлиқлари иштирок этиб, ҳудуд аҳолисининг мурожаатини ўрганди. Аҳолини қийнаётган муаммолар хусусида суҳбатлашди. Мазкур қишлоқ нафақат вилоятимиз балки республикамиз бозорларига сабзавот маҳсулотлари, хусусан, сабзи етказиб бериш билан танилган. Сайёр қабулда вилоят ҳокими ушбу маҳсулотларни етиштириш салмоғини янада ошириш лозимлигини эътироф этди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан 34 та турли мазмундаги мурожаатлар тушди. Шундан 16 таси жойида ҳал этилди, 18 тасига тегишли масъуллар томонидан қонуний тушунтиришлар ўтказилиб, мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Қабул жараёнида фуқаролар асосан электр энергияси таъминотини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун кредитлар ажратиш, мактаб ва мактабгача таълим муассасаси, қишлоқ врачлик пунктини таъмирлаш борасида ўз таклифларини билдирди. Масалан, Косон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 17-умумий ўрта таълим мактаби директори Азиза Ашурова синфхоналар учун жиҳозлар етишмаслиги, мактаб атрофини темир панжара билан ўрашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Натижада 5 та синфхона учун жиҳоз ажратиладиган бўлди.
Шунингдек, аҳолининг талаби ўрганилиб, 10 километр ички йўлларни таъмирлаш, 1980 йилларда ўрнатилган 60 та ёғоч устунни бетон устунга алмаштириш, мактабгача таълим муассасасини тўлиқ жиҳозлаш, қишлоқ врачлик пунктини таъмирлаш бўйича ҳам мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берилди. Тадбиркор Мели Умрзоқов болалар сузиш ҳавзаси ва сабзавот маҳсулотини сақлаш учун замонавий совутгич қуриш учун кредит маблағи ажратилишида кўмак сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди.
Шунингдек қабул давомида 4 нафар ногиронлиги бўлган фуқарога ногиронлик аравачаси тақдим қилинди.
Ў.БАРОТОВ, ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |