Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Ҳоким аҳолини ердан самарали фойдаланишга чақирди

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг навбатдаги сайёр қабули Пастдарғом туманида бўлиб ўтди.

Қабулга турли масалаларда нафақат мазкур пастдарғомлик, балки қўшни шаҳар ва туманлардан ҳам фуқаролар ташриф буюрди. Кимдир оилавий муаммосини, кимдир маҳалладошларини қийнаб келаётган масалаларни ўртага ташлаб, унга шу ернинг ўзида ечим топишда амалий ёрдам сўради.

 

Фуқаро Омоной Хидирова сайёр қабулда вилоят ҳокимидан Пастдарғом туманининг Зангибойи маҳалласига болалар боғчаси қуриб беришни сўраб мурожаат қилди. Онахоннинг айтишича, 5 минг нафар аҳоли истиқомат қилиб келаётган маҳаллада ҳалигача мактабгача таълим муассасасининг йўқлиги ишлайдиган аёллар учун қатор қийинчиликларни туғдирмоқда. Ушбу мурожаат мутасаддилар билан жойида ўрганилди ва келгуси йили мазкур маҳалла ҳудудидан болалар боғчаси қуриш масаласи дастурга киритиладиган бўлди.

 

photo5323501398505138902.jpg

 

Норча бобо Абдураҳимов Гумбаз маҳалласидан ўтувчи Искандари-Жағалбойли-Жума автомобиль йўлининг таъмир талаблигидан шикоят қилиб, вилоят ҳокимига мурожаат қилди. Бу масалага ҳам шу ернинг ўзида ечим топилиб, муаммо жорий йилнинг ўзида бартараф этиладиган бўлди. Мазкур масаланинг ҳал этилиши бўйича Пастдарғом туман йўллардан фойдаланиш корхонаси директор ўринбосари Аброр Рўзиев изоҳ бериб, 4 К 540 Искандари-Жағалбойли-Жума автомобиль йўлининг 5 километри 2012 йилда таъмирланганлигини таъкидлади. Ҳозирда қолган 9 километри ҳам дастурга киритилиб, маблағ ажратилган. Бу йўлда август ойда таъмирлаш ишлари бошланади ва сентябрда тўлиқ асфальт қилинади.

 

Мазкур сайёр қабулда Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Пастдарғом туман давлат хизматлари маркази томонидан мурожаатчи жисмоний ва юридик шахсларга шу ернинг ўзида мобиль давлат хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилди. Бу ҳам ўз ўрнида фуқароларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилишга хизмат қиляпти.

 

Сайёр қабул давомида юзлаб фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, уларни ҳал этиш билан боғлиқ вазифалар назоратга олинди. Жараёнда вилоят ҳокими Э.Турдимов муаммоларни ҳал этиш баробарида аҳолини фаол бўлишга, ерлардан унумли фойдаланиб, тадбиркорлик билан шуғулланишга чақирди.

 

Абдулазиз Йўлдошев, ЎзА

28.07.2019

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы