Наманган вилоятининг Норин туманида “Обод марказ” дастури асосида бошланган бунёдкорлик ишлари ниҳоясига етиб, дастурда кўзда тутилган лойиҳалар фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 28 февраль – 1 март кунлари Наманган вилоятига ташрифи вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида янги истиқболларни очди. Давлатимиз раҳбари томонидан Наманган иқтисодий салоҳиятини юзага чиқариш, ундан самарали фойдаланиш, хорижий сармояларни жалб қилган ҳолда саноатни ривожлантириш масалалари билан бир қаторда ҳудудларни обод қилиш, аҳолининг турмуш маданияти ва фаровонлигини ошириш борасида ҳам қатор вазифалар белгилаб берилди.
Шунга мувофиқ “Обод марказ” дастури ишлаб чиқилиб, вилоятнинг барча туманларида маъмурий марказлар қиёфасини тубдан ўзгартириш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ишларига киришилди ва айни пайтда жойларда ишлар қизғин давом этмоқда. Дастур ижроси якунланган туманларда янги қурилган, реконструкция қилинган бино ва иншоотлар, маданий, ижтимоий муассасалар, йўллар, инфратузилма ва комумуникация тармоқлари байрамона тарзда фойдаланишга топширилмоқда.
Июль ойининг биринчи ҳафтасида Наманган тумани маркази – янгиланган Тошбулоқ шаҳарчасида бўлиб ўтган шундай тантаналар сурурининг оҳори тўкилмай туриб, мана бутун вилоят аҳлининг эътибори Норин туманига кўчди. Норин тумани маркази Ҳаққулобод шаҳарчасида ҳам “Обод марказ” дастури асосида 2 та маданият ва истироҳат боғи, 7 та йўл, 10 та кўп қаватли турар жой биноси, 12 та савдо ва маиший хизмат шоҳобчаси, 2 та саноат корхонаси, 7 та ижтимоий муассаса ва бошқа 16 та объектда реконструкция, қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.
Жумладан, туман Бандликка кўмаклашиш маркази, Давлат хизматлари агентлиги, мактабгача таълим муассасаси, амфитеатр ва Ҳаққул ота мақбараси ҳамда тадбиркорлар томонидан кўплаб савдо, маиший хизмат ҳамда ишлаб чиқариш объектлари қурилиб, ишга туширилди. Туман марказининг инфратузилмавий муаммоларига барҳам берилди. Узоқ йиллардан бери ечими ҳал бўлмаётган йўллар қайта бунёд этилди. Юқоридаги мақсадлар учун жами 150 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди.
Туман маданият саройида қиймати 2 миллиард 700 миллион сўм бўлган лойиҳа асосида амалга оширилган реконструкция ишларидан сўнг мазкур маданият муассасаси том маънодаги маданият саройига айланди. Ҳаққулободнинг энг эътиборли жойида 2 миллиард сўм маблағ сарфланиб барпо этилган Хотира хиёбонида она Ватан ҳимояси учун азиз жонини фидо қилган юртдошларимиз хотирасига абадий эҳтиром рамзи сифатида Мотамсаро она ёдгорлиги ўрнатилди.
“Узтех” корхонаси томонидан ишчи ва хизматчиларнинг фарзандлари учун барпо этилган 50-мактабгача таълим муассасаси 200 нафар болажонни ўз бағрига олди. Замонавий бинода келажагимиз эгаларининг билимли, зукко ва соғлом ўсишлари учун барча шарт -шароит яратилган. Мусиқа зали, машғулот хоналари, ёзги айвончалар, ўйин ва спорт майдончалари, сузиш ҳавзаси, ошхона тарбияланувчилар ихтиёрида.
– Муассасамизда инглиз, рус тиллари ўргатилади, бадиий гимнастика тўгараги фаолияти ҳам йўлга қўйилган, – дейди муассаса мудираси М.Эргашева. – Билимнинг пойдевори қанчалик мукаммал бўлса, албатта, натижа ҳам шунга муносиб бўлади. Биз ўғил-қизларни шундай имкониятлар, шарт-шароитларга муносиб тарбиялашга ҳаракат қиламиз.
“Обод марказ” Дастури асосида барпо этилган объектларни фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали маросим ҳам янги қурилган амфитеатр ва марказий ўйингоҳда бўлди. Туман маданият уйи санъаткорлари, Наманган санъат коллежи талабалари ҳамда пойтахтдан таклиф этилган таниқли эстрада хонандалари иштирокидаги концерт дастури барчага янада кўтаринкилик бағишлади.
Дарҳақиқат, бугун юртдошларимизнинг диққат-эътибори обод бўлиб бораётган шаҳару туманлар, қишлоқлару маҳаллалардаги беқиёс ўзгаришларга қаратилган. Кимдир бири-бирини такрорламайдиган, шаҳарсозлик талабларига тўла жавоб берадиган, гўзал меъморий ечим асосида қурилган иншоотлар ҳақида ҳайратланиб сўз очса, яна кимдир қурувчилар шижоати-ю, қалбида яшариш, яшнатиш иштиёқи жўш урган, юрт равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларни якдиллик билан қўллаб-қувватлаётган юртдошларимиз кайфиятидан ўзгача илҳом олмоқда. Бир сўз билан айтганда, бугунги ислоҳотлар барчамизни бир мақсад йўлида бирлаштирмоқда, десак муболаға эмас.
Акрамжон САТТОРОВ, Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар, ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |