Жиззах вилояти ҳокими, биринчи сектор раҳбари Эргаш Солиев Ғаллаорол тумани “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда вилоятдаги 4 сектор ҳамда ҳудуддаги корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
Қабул давомида фуқароларнинг 115 та мурожаати тингланди. Мурожаатларнинг кўпчилиги йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой, тиббий хизмат, тадбиркорликни ривожлантириш, тижорат банкларидан кредит олишда кўмаклашиш, ишга жойлашиш каби масалалар бўйича бўлди.
Мурожаатларда билдирилган муаммоли масалаларнинг 8 таси жойида ҳал этилди, 7 таси бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди. 100 та фуқаронинг 130 та мурожаати тегишли вилоят раҳбарларига ижросини қонун доирасида ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш учун топширилди.
Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли корхона, ташкилот, муассаса раҳбарларига муддат белгиланиб, тегишли органлар томонидан назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.
– Қанглиобод қишлоғи тумандаги аҳоли энг кўп яшайдиган ҳудудлардан бири, – дейди қишлоқ фахрийларидан бири Элмирза Туронов. – Вилоят ҳокими сайёр қабулида қишлоғимизда сел хавфининг олдини олиш, ички йўлларни таъмирлаш, мактаб, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини яхшилаш ҳақидаги мурожаатларимизни ҳал қилиб берди.
Жорий йилнинг ўтган февраль-июнь ойлари давомида вилоят ҳокими, биринчи сектор раҳбари томонидан 8 марта сайёр қабул ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабуллар давомида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг жами 742 та мурожаати қайд этилди.
Ушбу мурожаатларнинг 113 таси жойида ижобий ҳал этилиб, 42 таси бўйича кўтарилган муаммоли масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди. 586 та мурожаатда қайд этилган муаммоларнинг ўрнатилган тартибда ҳал этилишини таъминлаш бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, тегишли соҳа вакиллари билан биргаликда тегишли чора-тадбирлар кўрилди.
Шунингдек, муайян ҳудуднинг муаммоси юзасидан бир неча фуқаролар томонидан қилинган 33 та мурожаат бўйича алоҳида ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.
Раҳбарларнинг сайёр қабуллар ўтказиш билан бирга уйма-уй юриб, хонадонлардаги аҳволни ўрганиши муаммоларнинг ечимини топишда ўз самарасини бермоқда.
Вилоят ҳокими раҳбарлигидаги 1 сектор ишчи гуруҳлари томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида ҳудуддаги 56 мингдан зиёд хонадоннинг аҳволи ўрганилди. Мулоқотлар давомида аҳоли томонидан туман (шаҳар), вилоят ва республика даражасидаги 7 минг 231 та муаммо аниқланиб, аниқланган муаммолардан 6 минг 881 таси ёки 95 фоизи тегишли тартибда бартараф этилди.
Ҳал этилиши лозим бўлган, қолган 350 та муаммо бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ижрога йўналтирилди.
Вилоятда аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, Халқ қабулхоналарига, секторларга мурожаат қилиб келган одамларнинг норози бўлиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида вазирлик, вилоят ва туман, шаҳар сектор раҳбарларининг шахсий ва ҳудудларда сайёр қабуллари мунтазам ташкил этилиб келинмоқда. Секторларда уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали аҳоли муаммолари аниқланиб, улар ҳал этилмоқда.
Ўтган давр мобайнида ҳудудий раҳбарлар томонидан жами 1 минг 212 маротаба оммавий қабул ўтказилди. Уларда жами 10 минг 573 нафар фуқаронинг мурожаатлари қабул қилиниб, шундан 5 минг 502 таси ёки 52 фоизи қаноатлантирилди.
Ишнинг самарасини фақат қабуллар, мурожаатлар, улардан ҳал этилганлари сонигина белгиламайди, албатта. Қайси ҳудудда муаммо кам бўлса, ўша жойдан мурожаат ҳам кам бўлиши оддий ҳақиқат. Шу нуқтаи назардан мурожаатлар ҳар бир сектор, ҳудуд, соҳа раҳбарининг фаолиятининг самарасини ўлчовчи мезон ҳамдир.
Бироқ барча ҳудудларда ижтимоий, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бир хилда кечмаётганидек, сайёр қабулларда кўтарилган муаммоларни ҳал этишга, одамларнинг талаб ва эҳтиёжларини уйма уй ўрганишга ҳамма жойда ва ҳар доим ҳам етарли эътибор берилаётир, деб бўлмайди. Баъзи
ҳолатларда вилоят, туман ташкилотлари раҳбарларининг эътиборсизлиги сабаб, мурожаатлардаги муаммолар тўлиқ ўрганилмасдан, номига жавоблар тайёрланаётгани, фуқарони қониқтирмайдиган ва масаланинг ҳал этилишига ёрдам бермайдиган тушунтириш бериш каби ҳолатларга ҳам йўл қўйилаётгани аниқланмоқда.
Ушбу ҳолатлар вилоят ҳокими ҳузурида ўтказилган идоравий йиғилишларда танқидий муҳокама қилинмоқда. Айнан шу масалаларда қаттиқ танқид қилинаётган, ҳатто жазоланаётганлар бор. Бунинг натижасида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳақли талабларини қаноатлантириш фақат топшириқ билан бажариладиган иш эмас, ҳар бир ҳудуд, соҳа раҳбарларининг бурчи эканлигини эндиликда кўпчилик чуқурроқ ҳис этаётир.
Тошқул БЕКНАЗАРОВ, Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |