Фарғона вилояти Олтиариқ туманида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рустам Хотамов томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Унда вилоятнинг барча шаҳар-туманларидан келган фуқаролар турли масалалардаги мурожаатлари билан иштирок этишди.
Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида сайёр қабул ўтказилаётган масканда тиббий хизмат, арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркаси, китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ҳам ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сайёр қабул қувончли воқеалар билан бошланди. Шу куни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига янги қабул қилинган 1 нафар фуқарога фуқаролик паспорти, 7 нафар чет эл фуқаросига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси тантанали равишда топширилди.
– Ўзбекистон фуқароси бўлишни узоқ йиллардан буён кутиб келаётгандим, – дейди Ҳамрохон Собиржонова. – Мана бугун мақсадимга эришдим, қўлимда фуқаролик паспорти турибди, жудаям бахтиёрман. Бизнинг илтимосимизни инобатга олиб, фуқаролик берган Юртбошимиздан беҳад миннатдормиз.
Сайёр қабул жараёнида фуқароларнинг 67 та мурожаатлар эшитилиб, ундан 44 таси жойида ижобий ҳал этилди. 22 та мурожаат бўйича эса тегишли чора-тадбирлар ва муддатлар белгиланди.
Риштонлик меҳнат фахрийси Муаззамхон Ҳамралиева бир неча йиллардан бери саломатлигидаги муаммолар туфайли азият чекади. Даволаниш учун ордер олишда қийналаётган онахоннинг муаммоси сайёр қабулда ўз ечимини топди.
Қабул жараёнида эҳтиёжманд фуқароларга ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламаси, зарур уй-рўзғор жиҳозлари берилгани ҳам кўпчиликни қувонтирди.
Шу куни Ички ишлар вазири ўринбосари Олтиариқ тумани “Полосон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи болалигидан ногирон ва ижтимоий кўмакка муҳтож Донёрбек Эргашев истиқомат қиладиган хонадонда ҳам бўлди. Мазкур оилага моддий кўмак кўрсатилди.
М. Сулаймонов, ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |