Фарғона вилояти 2-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули Бағдод туманида ўтказилди. Қабул давомида 46 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди ва 41 та ёзма мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.
Мурожаатлар асосан ичимлик суви таъминоти, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди.
Хусусан, “Говхона” қишлоғининг Тадбиркор ва Қўшчинор кўчалари, “Қароқчитол” ва “Қоровултепа” қишлоқларида аҳолини тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи мавжудлиги, ичимлик суви тармоғи ва насослар таъмирга мухтожлиги маълум бўлиб, бу масалаларни кўтарган Т.Рахмонов, У.Исақов, Х.Саримсоқова, Х.Эрматовларнинг мурожаатларини ижобий хал этиш чоралари белгиланди.
Шунингдек, туман марказидаги кўп қаватли уйларда яшовчи ахолининг мурожаатига асосан канализация тармоқларини тозалаш ва маиший чиқиндиларни белгиланган вақтда ташиб кетишни йўлга қўйиш бўйича тегишли ташкилот раҳбарларининг масъулияти оширилди.
Сайёр қабул жараёнининг ўзида 5 нафар шахслар ишга жойлаштирилди, 2 нафарига ногиронлик аравачаси, 1 нафарига эшитиш ускунаси берилди, 2 нафари даволанишга ётқизилди, 2 нафарига сиҳатгоҳга бепул йўлланмалар берилди.
- жорий йилда хорижий тил ва адабиёти йўналиши бўйича олий ўқув юртини тамомлаган бўлсамда, ҳозирга қадар ишга жойлаша олмадим. Сайёр қабул давомида мурожаатим ижобий ҳал этилиб, мактабга ишга жойландим, - дейди “Чуринди” қишлоғида М.Алижонова.
- бузилишга тушган савдо дўконим ўрнига туман ҳокимлиги томонидан ер майдони ажратилмагани ҳақида мурожаат қилдим. Мурожаатим тегишли ташкилот вакиллари иштирокида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди,- деб мурожаат қилди Бағдод шаҳарчасида яшовчи Б.Мирзақулов.
Шу билан бирга, вилоят прокурори томонидан кам таъминланган оилаларнинг хонадонларига борилди.
Хусусан, фуқаро З.Усмонованинг хонадонига борилганда, оилада 4 нафар фуқаролар истиқомат қилиши, ўзи ва қизи М.Убайдуллаева ишсизлиги, икки нафар фарзанди мактаб ўқувчиси эканлиги, оила З.Усмонованинг ёлланма меҳнати орқали кун кечираётганлиги, яшаш уйи 1959 йилда қурилган бўлиб, таъмирга мухтожлиги маълум бўлди.
Ўрганиш давомида, икки хонадондан иборат яшаш уйи қуриш масаласини кўриб чиқиш ҳақида мутасаддиларга кўрсатмалар берилиб, З.Усмонова ва қизи М.Убайдуллаеваларни ишга жойлаштирилиши таъминланди.
Бундан ташқари, Ф.Исақованинг яшаш хонадони ўрганилганда, хонадонда
2 нафар фарзандлари билан бирга яшаб келаётганлиги, Ф.Исақова касаллиги, қизи Д.Исақова ишсизлиги, ўғли И.Рахимбердиев ногиронлиги маълум бўлди.
Ўрганиш давомида, Ф.Исақовани яшаш уйини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ўзини ва фарзандини даволаш чора-тадбирлари белгиланиб, қизи Д.Исақовага бепул тикув машинаси берилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |