Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот кўлами кенгаймоқда. Прокуратура органлари ҳам бу жараёнда бевосита иштирок этаётир.
Бош прокурор томонидан тасдиқланган графикка мувофиқ барча ҳудудларда оммавий сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг июль ва август ойларида жами 38 маротаба, шундан 13 маротаба Бош прокурор ва 25 маротаба Бош прокурор ўринбосарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилди.
Сайёр қабулларда 314 нафар фуқаро қабул қилиниб, 84 нафарининг мурожаати қаноатлантирилган.
Масалан, “Aral Moynaq” масъулияти чекланган жамиятининг “Ёшлар келажагимиз” дастури асосида ажратилиши белгиланган 300 миллион сўм кредит маблағи Молия вазирлигидаги ресурс масаласидаги муаммо сабабли “Халқ банки” Мўйноқ филиалидан ажратилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати қаноатлантирилиб, жамиятга кредит маблағи олиб берилиши таъминланди.
Ёки, “Акбар Гўзал Рустам” масъулияти чекланган жамиятининг замонавий типдаги иссиқхона комплекси қуриш учун 1 га ер майдони ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаати қаноатлантирилиб, Урганч тумани ҳокимининг қарорига асосан туманнинг “Ғалаба” қишлоқ хўжалиги ер харитасидан 1 га ер майдони ажратиб берилиши таъминланди.
Бош прокурор ўринбосарлари томонидан ўтказилган сайёр қабулларда эса жами 2 минг 202 нафар фуқаро қабул қилиниб, 587 нафарининг мурожаати қаноатлантирилган.
Жумладан, 85 нафар фуқаронинг яшаш уйига табиий газ етказиб берилиши, 75 нафар фуқарога 4,6 миллиард сўм кредит ажратиб берилиши, 74 нафар фуқаронинг ишга жойлаштирилиши, 61 нафар фуқарога турли хил ижтимоий ёрдам берилиши, 49 та суд қарорлари ижроси таъминланиб, 1,2 миллиард сўмлик қарздорлик суммалари ундирилиши, 45 нафар фуқарога соғлиғини тиклашда амалий ёрдам кўрсатилиши, 31 нафар фуқаронинг уй-жойга доир муаммоси ҳал этилиши, 12 нафар фуқарога ер майдони ёки бино ажратилиши, 30 та тергов ва терговга қадар текширув материаллари, 10 та суд қарори ва 8 та ҳокимлик қарори бекор қилиниши, 11 та электр энергияси, 9 та кадастр, 6 та таълим ва 81 та бошқа соҳаларга оид муаммолар ҳал этилиши таъминланди.
Бу каби хайрли ишлар давом этмоқда.
Муаттар РЎЗИБОЕВА, ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |