Фарғона вилоятининг олис ва чегарадош ҳудуди саналган Бешариқ тумани “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғинида бугунги кунда 5 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
Бу қишлоқда қовун етиштириш ва уни сақлаш бўйича катта тажриба тўпланган. Жорий йилда ҳудуддаги 18-мактабгача таълим муассасаси 2 миллиард 400 миллион сўмликдан ортиқ маблағ эвазига бутунлай янгитдан қурилди. Кўплаб кўчаларнинг ички йўллари асфальт қилиниб, ичимлик суви тортилди.
Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев мазкур қишлоқда Ўзбекистон, Фурқат ва Бешариқ тумани фуқаролари учун сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабул давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан 49 та турли мазмундаги мурожаатлар тушди. Шундан 11 таси жойида ҳал этилди, қолгани эса тегишли масъуллар томонидан қонуний тушунтиришлар ўтказилиб, мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
– Рости, сизларни кириб келишингизни кутмагандим, – дейди Топилахон ая Қодирова. – Раҳбарларни ўзи уйга келиб, “қандай муаммо бор, тирикчилик яхшими” деган сўровини ўзи бизга катта мадад. Ёшим 93 да, Конибодомдан келин бўлиб тушганман. Ўн нафар фарзандим бор, навара-чевараларни санаб адоғига етолмайман.
Шунингдек, вилоят ҳокими 18-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқитувчилар ва ўқувчилар билан суҳбатда бўлди. Мактабга китоблар жамланмаси туҳфа қилинди, фаол ўқитувчилар эса совғалар билан тақдирланди. 4 –синф ўқувчиси Лазизбек Баҳодиржонов эса Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг “Дўппи” номли шеърини ўқиб, вилоят ҳокимининг эътирофига сазовор бўлди. Унга компьютер совға қилинди.
Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Чўлпоной Мўйдинова ёлғиз икки фарзандни тарбияламоқда. Унинг уйи таъмирга муҳтож эди. Вилоят ҳокимлиги кўмагида 2 хонали янги уй қурилишига киришилди. Вилоят ҳокими Ш. Ғаниев мазкур хонадонда бўлди, Ч. Мўйдиновага тикув машинаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Шунингдек қабул давомида 3 нафар ногиронлиги бўлган фуқарога ногиронлик аравачаси тақдим қилинди.
Маъсуджон Сулаймонов, М. Қодиров (сурат), ЎзА
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |