Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Шўрчи туманидаги “Совуртепа” маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Президентимиз раҳнамолигида аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизм ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаяпти.
Инчунун, жойларда мунтазам равишда ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг шикоятларини атрофлича ўрганиш, турли масалалар ечимини топиш, ҳар бир мурожаатнинг илдизига етиб боришга хизмат қилмоқда.
Сўнгги 10 кун мобайнида биргина Шўрчи туманида учинчи маротаба сайёр қабул уюштирилди. Унда 4 та сектор ҳамда вилоятдаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари бевосита иштирок этиб, мурожаатлар атрофлича ўрганилмоқда. Бугун “Совуртепа” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролардан 130 та мурожаат тушди. Уларнинг 47 тасига бугуннинг ўзидаёқ амалий ёрдамлар кўрсатилди. Вақт ва ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар ечими юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Сайёр қабулдан сўнг вилоят ҳокими туманнинг “Жойилма” маҳалласида янгидан бунёд этилган аҳоли массивида бўлиб, 1 ой муддатда бу ерда одамлар учун зарур қулайликлар яратиш, йўл қурилиши, электр энергия, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш юзасидан мутасаддиларга тегишли вазифалар юклади.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |