2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ўз ечимини топмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Шўрчи туманидаги “Совуртепа” маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Президентимиз раҳнамолигида аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизм ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаяпти.

Инчунун, жойларда мунтазам равишда ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларнинг шикоятларини атрофлича ўрганиш, турли масалалар ечимини топиш, ҳар бир мурожаатнинг илдизига етиб боришга хизмат қилмоқда.

Сўнгги 10 кун мобайнида биргина Шўрчи туманида учинчи маротаба сайёр қабул уюштирилди. Унда 4 та сектор ҳамда вилоятдаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари бевосита иштирок этиб, мурожаатлар атрофлича ўрганилмоқда. Бугун “Совуртепа” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролардан 130 та мурожаат тушди. Уларнинг 47 тасига бугуннинг ўзидаёқ амалий ёрдамлар кўрсатилди. Вақт ва ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар ечими юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Сайёр қабулдан сўнг вилоят ҳокими туманнинг “Жойилма” маҳалласида янгидан бунёд этилган аҳоли массивида бўлиб, 1 ой муддатда бу ерда одамлар учун зарур қулайликлар яратиш, йўл қурилиши, электр энергия, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш юзасидан мутасаддиларга тегишли вазифалар юклади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар