Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят 4-сектор раҳбари Азамат Бозоров Хатирчи тумани “Бўғирдоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида туман аҳолисини қийнаб келаётган масалаларни ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.
Хатирчи тумани ҳам асосан, қишлоқ хўжалиги – чорвачилик, боғдорчилик, узумчилик, балиқчиликка ихтисослашган ҳудуд бўлиб, шу билан бирга туманда кичик бизнес ва тадбиркорлик, саноат жадал ривожланмоқда. Туман аҳолисининг турмуш фаровонлигини ошириш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётир. Албатта, бу борада амалга оширилаётган ишлар аҳоли кайфиятини кўтариш ва бугунидан рози бўлиб яшашига хизмат қилаётир.
Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида, жумладан “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури асосида туман аҳолисига имтиёзли кредитлар ажратилиши натижасида, кўплаб хонадонларда паррандачилик, чорвачилик, иссиқхона ташкил этиш, қандолатчилик ҳамда тикувчилик каби йўналишларда фаолият турлари ривожланди.
Халқ билан мулоқотда 100 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, 15 нафар фуқаро томонидан 19 та масала кўтарилди. Шундан 5 та масала учрашувнинг ўзида ҳал этилиб, 14 та масала назоратга олинди.
Сайёр қабулда туман ҳокими ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хатирчи туманидаги Халқ қабулхонаси мудири, туман прокурори, ички ишлар бўлими ва вилоят ташкилотлари мутасаддилари, тумандаги корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, ҳар бир кўтарилган муаммоларга амалий ечим топишга алоҳида эътибор қаратди.
Хусусан, маҳалладаги Раъно Раупова ёлғиз она бўлиб, 3 нафар фарзандини вояга етказмоқда. 2 нафар фарзанди олий ўқув юртида шартнома асосида таҳсил олади. Шунингдек, Сожида Раҳимованинг қизи ҳам институтда ўқийди. Икки фуқаронинг молиявий аҳволи оғирлиги сабабли, шартнома пулини тўлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Вилоят 4-сектори раҳбари ва туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи икки онанинг мурожаатини ҳал этишни ўз зиммасига олди.
Маҳаллада истиқомат қилувчи Раҳмон Зарипов “Бўғирдоқ келажаги” масъулияти чекланган жамияти ташкил этган. Корхона фаолиятини ривожлантириш учун 17 миллион сўм кредит сўради. Тижорат банкларидан бири фуқаронинг мурожаатини тегишли тартибда кўриб чиқиб, кредит ажратишда амалий ёрдам кўрсатишни ўз зиммасига олди.
Йиғилишда Хатирчи туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган 1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 2 нафар фуқарога эшитиш мосламаси ва 10 нафар кам таъминланган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |