7 ноябрь куни пойтахтнинг тўртта тумани фуқаролари учун сайёр қабул уюштирилди. Президент Админстрацияси ва Президент халқ қабулхонаси томонидан ташкил қилинган мазкур тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, қатор вазирликлар, корхона ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар мутасаддилари ҳозир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, сайёр қабулда олий маҳкама раиси ўринбосари Х.Ёдгоров бошчилигида тизим судьялари иштирок этди.
Суд мутасаддилари томонидан шу куни жами 64 нафар фуқаро қабул қилиниб, 28 нафарининг мурожаати жойида ҳал этилганди, 22 нафарига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ўн тўрт нафар мурожаатчининг аризалари Олий суд томонидан назорат тартибида кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Айни жараёнда сайёр суд мажлислари ўтказилиб, унда Тошкент шаҳар Яшнабод туманидаги 64/51-муассасасида жазо ўтаётган 16 нафар маҳкумнинг муддатидан аввал жазодан озод этишни сўраб берган аризалари кўриб чиқилди ва қаноатлантирилди. Шунингдек, Жиноят кодексининг 165-(товламачилик), 168-(фирибгарлик) моддалари билан судланиб, жавобгарликка тортилган уч нафар маҳкумнинг ҳам аризалари кўрилиб, етказилган моддий зарарлар қоплангани, жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлиги ва бошқа қонунда қонунда курсатилган енгилликлар инобатга олиб, уларга нисбатан тайинланган жазолар озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаганига алмаштирилди ва суд залидан озод этилди.
Бундан ташқари фуқаролик ишлари бўйича судларга оид учта низо ҳам кўрилди. Уларнинг иккитаси никоҳдан ажратиш, биттаси бузилган уй-жой учун товон ундирилишига боғлиқ бўлиб, эр-хотинлар ярашганлиги, компенсация бўйича эса келишув битими тузилгани боис Олий суд томонидан айни фуқаролик ишлари иш юритишдан тугатилди. Шунингдек, маъмурий тартибда учта иш кўрилиб, икки нафар фуқаро маъмурий жаримадан озод қилинди, бир нафарига тайинланган жарима жазоси камайтирилди.
Олий суд матбуот хизмати алоҳида қайд этдики, қабулда муаммолари ҳал бўлган 28 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккур билдирди.
Сайёр қабуллар давом этмоқда.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |