Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида инсон манфаатларини рўёбга чиқаришга интилиш, уларнинг орзу-ниятлари билан қизиқиш асосида муносиб турмуш шароити яратишга доир саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда.
Хусусан, Адлия вазирининг ўринбосари А. Ташкулов томонидан Навоий вилоятида аҳоли шу жумладан тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан сайёр қабуллар ўтказилиб, бунда фуқароларни ташвишлантираётган, қийнаётган масалалар ўрганилиб, жойида ечими топиш чоралари кўрилмоқда.
Сайёр қабулда фуқаролардан 20 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди. Улар, асосан, солиқ, тадбиркорлик, бандлик ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар билан боғлиқ мурожаатлар бўлиб, аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этилди, қолганлари ижрога қабул қилиниб, адлия органлари томонидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Айниқса, аксарият мурожаатларни видеоконференцалоқа тизими орқали қабул қилиниши, Навоий вилоятининг барча туман (шаҳар)лари жумладан, олис Зарафшон шаҳри ҳамда Томди, Учқудуқ туманларини қамраб олиш имкониятини яратди.
Оммавий қабулда хотин-қизлар томонидан кўтарилган муаммолар ҳам атрофлича кўриб чиқилди.
Бунда улар томонидан кўтарилган масалаларнинг асосий қисми бандликни таъминлаш, тижорат банклари кредит маблағлари ажратишни кечикаётгани, уй-жой таъминоти ва ижтимоий ҳимоя борасида бўлди.
Жумладан, Кармана туманида яшовчи Ю.Расулова 9 ёшга тўлган фарзанди ҳалигача туғилганлик гувоҳномасини йўқлиги сабабли турли хил қийинчиликларга дуч келаётганлиги маълум қилиб, бу борада амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати, шу жойнинг ўзида ҳал этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилишига кўмаклашилди.
Шунингдек, Навоий шаҳрида яшовчи Н.Давронованинг мерос иши бўйича қилган мурожаатини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.
Бундай мулоқотлар аҳоли муаммоларини бартараф этилишига, яшаш шароитини енгиллаштиришга бевосита кўмак беради.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |