Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Риштон туманидаги “Чўнғара” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ёшлар ва аҳоли билан мулоқот қилди. Бу ердаги бир қатор муаммолар амалий ҳал этилиб, кўплаб хонадонларга хурсандчилик кириб келди.
Аҳолиси ўзбеклар ва қирғизлардан иборат мазкур маҳалла фуқаролар йиғини анклав ҳудуд ҳисобланади. Бу ерда 1 минг 400 нафар аҳоли истиқомат қилаётган бўлиб, улар доимо ҳукуматимизнинг эътиборида. Сўх дарёсининг сувидан чўнғараликлар етиштирган девзира гуручи жуда машҳур. Фарғонанинг бозорига кирганлар, албатта, бу заминда етиштирилган гуручни суриштириб харид қилади. Шунингдек, бу ерда муқаддас қадамжолар ҳам кўп. Хусусан, “ Йигитпирим-Эрхубби” зиёратгоҳи ана шулардан биридир.
Бу ернинг аҳолиси бошқа давлат чегарасидан ўтишга тўғри келганида катта муаммога дуч келарди. Энди у кунлар тушдек ўтиб кетди. Президентимизнинг ташаббуси билан Чўнғара — Риштон йўлидаги расмиятчиликка барҳам берилиб, аҳоли бу йўналишда бемалол бориб келадиган бўлди. Бу йўллар икки халқнинг яхши кунларига, борди-келдиларига хизмат қилмоқда.
Вилоят ҳокими Ш. Ғаниев қишлоқ ёшлари билан учрашиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади. Жасур Бобораҳимовга спорт жиҳозлари олиш учун тижорат банк томонидан 200 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди. Севинчхон Мамазоҳидовнинг мурожаати асосида қишлоқдаги 44-умумтаълим мактаби 50 дона замонавий компьютер жамланмаси билан таъминланди. Қишлоқ ёшлари ва хотин-қизлари бепул Самарқанд, Тошкент ва Бухоро шаҳарларига саёҳат қиладиган бўлди.
Шунингдек, вилоят раҳбари нуроний отахонлар билан ҳам суҳбатлашди ва уларга 50 дона юртимизда ишлаб чиқарилган велосипед совға қилди.
–Биз чўнғараликлар Юртбошимиздан, вилоят ҳокимлигидан жуда-жуда миннатдормиз, – дейди қишлоқ оқсоқоли Солижон ота Муҳаммадиев. –Бугунги кунимизга шукроналар айтиб, мамлакатимизнинг нурли келажагини яратиш йўлида ёшларимизга, ўғил-қизларимизга ибрат кўрсатишимиз керак. Ҳар доим давлатимизнинг эътибор ва ғамхўрлигини ҳис этиб турамиз.
Қишлоқда 58-мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. 50 ўринли бу масканда барча шароитлар яратилган. Вилоят ҳокимлиги томонидан ўйинчоқлар ва қўлланмалар туҳфа этилди.
259 нафар йигит-қиз таҳсил олаётган 44-мактабга эса компьютер жамланмалари, спорт жиҳозлари, китоблар ва чолғу асбоблари топширилди.
-Биз қишлоқ ёшларининг қувончи чексиз, – дейди мактаб ўқувчиси Шаҳло Абдуллаева. –Президентимизнинг 5 та ташаббус асосида зарур бўлган жиҳозлар ва китобларнинг совға қилингани эса бизга катта имконият бўлди. Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши бизни доимо қўллаб-қувватлашини билдирди. Биз ҳам ўз билим ва иқтидоримиз билан бу ишончни оқлаймиз.
Вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ҳам қишлоқдаги муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш чораларини кўришди. Қишлоқ врачлик пунктида малакали шифокорлар иштирокида тиббий кўрик ташкил этилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан маҳалла аҳлига бир йилга етадиган дори-дармонлар берилди.
Тадбиркор Орзигул Кажаева тикувчилик цехини ташкил этиб, 34 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашни ният қилган. Бунинг учун вилоят ҳокимлиги томонидан унга тикув машиналари берилди.
Шу куни 240 та хонадон суюлтирилган газ баллони билан таъминланди. Тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларга 5 миллиард сўм кредит берилиш тадбирлари белгиланди. Электр-энергия, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва ички йўлларни таъмирлаш режалаштирилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |