Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг қонуний талаблари, сўров ва таклифларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари муҳим аҳамият касб этмоқда.
Президентимиз томонидан ташкил этилган мазкур идоранинг амалий кўмаги билан кўплаб юртдошларимиз ўзларини йиллар давомида қийнаб келаётган турли муаммоларга ечим топмоқда. Энг муҳими, мурожаатлар тегишли ташкилотлар томонидан ўз вақтида қонуний ва адолатли ҳал этилаётгани одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши, эртанги кунга ишончи мустаҳкамланишида муҳим омил бўлаётир.
Мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, биринчи навбатда, қишлоқ аҳолиси учун муносиб турмуш шароити яратиш, шунингдек, одамларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган муҳим давлат ва ҳудудий дастурлар, қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Жойлардаги ишларнинг ҳақиқий аҳволини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш, халқ билан бевосита мулоқотнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали шакллари жорий этилди. Давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ҳокимлар ва турли идоралар мутасаддиларининг жойларда сайёр қабуллар ўтказаётгани ҳам бу борада яхши самара бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё туманидаги Халқ қабулхонасида ўтказилган навбатдаги сайёр қабул ҳам ана шундай тадбирлардан бири бўлди. Унда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА бош директори ўринбосари Жуманазар Мелиқулов мурожаатларни тинглади.
Сайёр қабулда фуқаролар банкдан ўзларига тегишли бўлган пул маблағлари – омонатларини олишда айрим муаммолар учраётгани, нафақа пуллари, туманда кутубхона йўқлиги, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш каби масалалар юзасидан мурожаат қилди.
–Икки нафар фарзандим бор, каттаси 14, кичиги 2 ёшда, – дейди тумандаги Аҳиллик маҳалласида яшовчи Зилола Хўжаева. – Туман пенсия жамғармаси 2 ёшли фарзандимга болалар нафақасини бермаяпти. Молия бўлими чиқариб бермаган, улар чиқариб берсин, кейин тўлаймиз деб, 2 ойдан буён овора қилишади. Бугунги сайёр қабулда бу масала тегишли мутасаддилар иштирокида жойида ҳал этилганидан хурсандман. Тушдан кейин келинг, берамиз, дейишди. Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган турли идора раҳбарларининг жойларда ўтказаётган мана шундай учрашувлари одамларнинг муаммосини тез ҳал қилишда жуда самарали бўлмоқда. Бунинг учун давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.
Мамлакатимизда ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганишга, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир.
–Мен Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида сиртдан таҳсил оламан ва айни пайтда тумандаги 40-умумтаълим мактабида ёшлар етакчиси вазифасида ишлайман, – дейди Чаросхон Шодмонова. – Туманимизда ташаббускор ва ижодкор ёшлар кўп. Ана шундай бир гуруҳ истеъдодли ёшларнинг турли йўналишларда ватанпарварлик руҳида ёзган мақолаларини жамлаб, китоб шаклига келтирдим. Университетда контракт асосида ўқийман, шунинг учун уни китоб ҳолида чоп этишга имкониятим йўқ. Шу китобимни чоп этишга ҳомийлик ёрдами сўраб мурожаат қилган эдим. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари шу ернинг ўзида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашидан ҳомийлик қила олиш-олмаслигини сўради. Ёшлар иттифоқи бу масалани ҳал қиладиган, туман ҳокимлиги ҳам кўмак берадиган бўлди. Китобнинг чоп этилиши сирдарёлик ижодкор ёшлар учун яна бир рағбат бўлади.
Ҳудудда кутубхона ташкил қилиш борасида мурожаат қилган фуқароларга мутасаддилар туман марказидан замонавий лойиҳа асосида 2 қаватли кутубхона барпо этилиши режалаштирилганини айтишди. Жорий йил ушбу кутубхона қуриб, фойдаланишга топширилиши маълум қилинди.
Мурожаатларнинг 10 га яқини жойида ҳал қилинди, 5 та масалада фуқароларга тушунтириш берилди.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |