Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Халқ қабулхоналари: уй-жой билан таъминлаш - долзарб вазифа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят, шаҳар ва туманларда ҳам Халқ қабулхоналари ташкил этилиб, халқ билан раҳбарлар ўртасида очиқ мулоқот тизими ўрнатилгани, жойларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани аҳоли, айниқса, ногиронлиги бор фуқароларни ўйлантириб келаётган кўплаб масалаларнинг адолатли ечим топишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мамлакатимизда фуқаролар мурожаатлари асосида одамларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб, уларни жойида ҳал этишнинг самарали тизими яратилгани айниқса, жисмоний имконияти чекланган инсонларнинг ушалмас бўлиб туюлган орзуларини рўёбга чиқаришда юксак самаралар бермоқда. 

Термиз шаҳрида 2017 йилда замонавий қулайликларга эга 7 қаватли 5 та арзон турар жой бинолари, қишлоқларда 1000 дан ортиқ янгиланган намунавий лойиҳалар асосидаги арзон уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилгани бунинг яққол тасдиғидир. Бундай бунёдкорлик, яратувчанлик ишлари самарасида вилоятда ногиронлиги бўлган 200 га яқин фуқаро оиласи янги уйларга кўчиб ўтди.

– Кам таъминланган, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жойга эҳтиёжи эътиборга олиниб, жорий йилда бу борадаги ишлар кўлами янада кенгайтирилди, – дейди Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қобулова. – Шунга мувофиқ, бу йил Термиз шаҳрида 7 қаватли 10 дан ортиқ арзон уй-жой, қишлоқларда минглаб янгиланган лойиҳалар асосидаги замонавий уйлар қурилмоқда. Ушбу уйларнинг ҳам бир қисми ногиронлиги бор оилаларга берилади. Термиз шаҳрида ногиронлиги бор фуқароларнинг уй-жой масаласидаги мурожаатлари асосида улар учун барпо этилаётган 3 қаватли кўп квартирали турар жой биносида сўнгги пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Яқинда барча қулайликларга эга мазкур хонадонларда ҳам уй тўйлари ўтказилади. Шунингдек, бундай фуқаролар замонавий тикув машиналари билан таъминланиб, касаначилик асосида уларнинг бандлик масаласини ҳал этишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Айни пайтда 200 дан ортиқ ногирон фуқаро турли корхоналарда касаначилик асосида меҳнат қилмоқда.

Муборак Рамазон ойида ҳам вилоят марказида ногиронлиги мавжуд етти оила икки хонали замонавий квартираларга кўчиб ўтгани ҳам халқимизга хос меҳр-оқибат ва бағрикенглик сингари гўзал фазилатларнинг ёрқин намунаси бўлди.

Жўйжангал маҳалласида қад ростлаган икки қаватли уйда уларнинг фаровон яшаши учун барча шароит яратилган. Ҳовлида болалар майдончаси, тандирхона қурилган. Алоҳида бинода барпо этилган замонавий тикувчилик цехида ногирон уй бекаларининг унумли меҳнат қилиши учун зарур қулайлик мавжуд.

II гуруҳ ногирони Шербек Маматқуловнинг оила қурганига уч йил бўлди. Турмуш ўртоғи билан ижарада яшаб келаётган Шербек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Термиз шаҳридаги Халқ қабулхонасига қилган мурожаати қаноатлантирилиб, икки қаватли уйдан икки хонали квартира ажратилди. 

– Хоналар кенг, ёруғ ва шинам, – дейди Шербекнинг аёли Азиза Абдужабборова. – Оилавий яшаш учун барча шароит яратилган. Айниқса, квартиранинг замонавий усулда юксак дид билан жиҳозлангани менга жуда манзур бўлди. Қаранг, ҳовлида алоҳида тандирхона ҳам бор. Болалар майдоначаси, суҳбатлашиб ўтириш учун махсус ўриндиқлар ўрнатилган. Ишлайман, деган уй бекаси шундоқ ёнимизда жойлашган тикув цехида бемалол меҳнат қилиши ҳам мумкин. Бизга шундай кўркам уйнинг калитини топширган давлатимиздан миннатдормиз.

Вилоятда ногиронлиги бор фуқаролар шинам уй-жой билан таъминланиб, касаначилик асосида ишга қабул қилинаётгани мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасидир.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА 

20.06.2018

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы