Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокимлигида аҳоли учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда. Президентимиз таъкидлаганидек, одамларни эшитиш, уларнинг дардига дармон бўлиш ҳар бир раҳбарнинг бугунги энг асосий вазифаси бўлмоғи лозим.
Қабул давомида тушган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда, уларнинг асосий қисмини уй-жой олиш, уй қуриш учун ер ажратиш, суд, банк-молия, моддий ёрдам, пенсия таъминоти, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик, ободонлаштириш ва бошқа шу каби масалалар ташкил этди.
– Ҳаётида бирон-бир муаммога дуч келган одам, аввало дардини ким биландир ўртоқлашгиси, кимгадир айтгиси келади, – дейди Боёвут тумани ҳокими, Сенатор Дилфуза Ўролова. – Шундай лаҳзада сизни кимдир диққат билан эшитса, бир оғиз ширин сўзи билан таскин берса, руҳиятингиз енгиллашиб, мушкулингиз осонлашгандай бўлади. Тўғри берилган йўл-йўриқ туфайли кишида муаммони енгишга ишонч пайдо бўлади. Сизни эшитиш, сизга таскин бериш билан чекланмай, амалий ёрдамга қўл чўзилганида эса одам ўзини чин маънода бахтли ҳис қилади. Ҳар бир мурожаатчини тинглай билишнинг ўзи – унинг муаммоси ечимига биринчи калит вазифасини ўтайди.
“Очиқ эшиклар куни”да фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, юзага келиш сабаблари ўрганилди. Мурожаатчилар томонидан кўтарилган масалаларга шу жойнинг ўзида қонуний ечим топиш чоралари кўрилиб, мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди ва бажарилиш муддати белгиланди.
Туман ҳокими Д.Ўролова, ҳар бир мурожаат ортида инсон омили турганлиги, унинг ижросини таъминлаш ҳар бир раҳбарнинг энг асосий вазифаси бўлмоғи шарт эканлигини ҳамда ушбу мурожаатларнинг назорати туман ҳокими сифатида ўзининг қатъий назоратида бўлишини алоҳида таъкидлади.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |