Барча соҳалардаги ижобий ўзгаришлар одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш билан бирга, ўсиб бораётган аҳоли сони натижасида юзага келадиган ишсизлик муаммосини ҳам вужудга келтирмоқда.
Кейинги йилларда вилоятда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга муносиб иш ўринларини яратиш ҳамда ишсизлик муаммосини ҳал этишга қаратилган янги лойиҳалар изчил амалиётга жорий этиляпти.
Хусусан, жами 525 289 нафар йигит-қизнинг 18-30 ёшгача бўлган 21 298 нафари ишсиз эканлиги аниқланиб, уларнинг 14537 нафари, яъни 68 фоизини доимий иш билан банд қилишга муваффақ бўлинди.
Шунингдек, жорий йилнинг апрель ойида ўтказилган қайта ўрганиш натижасида карантин вақтида яна 5764 нафар иш билан банд бўлмаган йигит-қизлар мавжудлиги аниқланди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан жойларда сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида “Ҳар бир ёшга– бир гектар” лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида жорий йилнинг 25 апрель ҳолатига кўра, вилоят бўйича 924 нафар йигит-қизга жами 380 гектардан ортиқ ер майдонлари ажратилди.
Жумладан, Оққўрғон тумани “Султонобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 100 нафар ёшга 1 гектардан, Бўка тумани “Бўка” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 200 нафар йигит-қизга 0,35 гектардан, Паркент тумани “Сўқоқ”, “Боғбон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидан 315 нафар ёшга 0,20 гектардан ер мева-сабзавотчилик, боғдорчилик маҳсулотларини етиштириб, ўзларининг даромад манбаини шакллантириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида берилди.
Бундай тарзда ажратилаётган ер майдонлари доимий фойдаланиш учун ёшлар кооперацияларини ташкил этиш, корпорациялар фаолияти учун вилоят бандлик бош бошқармаси томонидан грантлар, субсидиялар ажратиш кўзда тутилаётганлиги аҳамиятга эга.
Бу борадаги амалий ишлар тизимли равишда давом эттирилиб, ғалладан бўшаган 400 гектардан ортиқ ер майдонлари ҳам минг нафарга яқин йигит-қизларга ажратилиши режалаштирилган.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |