Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги “Нурсух” маҳалласида яшовчи Шоҳиста Раҳмонова томорқасига 0,5 сотих иссиқхона қуриб берилди. Туман бандликка кўмаклашиш маркази оилага уруғлик, суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия маблағлари ажратди.
Эрта кўкламда иссиқхонага экилган помидор ҳосилга кирибди. Хонадон соҳиблари экинлар ривожидан мамнун. Эҳтиёжларидан орттириб даромад ҳам олмоқда.
–Томорқа экин майдонидан унумли фойдаланиш учун уруғлик, кўчатлар етказиб бериш юзасидан таклифлар беришгани айни муддао бўлди, – дейди кичик иссиқхона юмушлар билан андармон бўлаётган Шоҳиста Раҳмонов. – Эндиликда иссиқхонамизни кенгайтиришни кўзлаб турибмиз. Бу оиламиз даромадини ошириш, фаровонлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан.
Бир қараганда ҳамма иш рисоладагидек кўринади. Лекин тадбиркорлик, томорқачилик борасида ўзига хос тажрибага эга бўлган маҳалла фуқаролар йиғинида 25 та камбағал, эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилганидан таажжубландик. Битта маҳаллада шунча камбағал оила борми? Савол назари билан маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳусанбой Қўлдашевга юзландик.
–Бунча камбағал оилалар йўқ. Лекин ишсиз, якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган оилалар ҳам ана шу рўйхатга киритилган. Айни кунда кўчабошилар, кенгаш аъзолари, фаоллар билан ҳамжиҳатликда камбағал оилаларнинг янги рўйхатини шакллантиряпмиз. Унга кўра, 2 та ночор оилани камбағаликдан чиқариш чоралари кўрилди, 11 нафар кам таъминланган фуқаролар хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 12 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб- қувватлаш, ёшларни замонавий ҳунарга ўргатиш, шахсий томорқадан самарали фойдаланиш учун зарур шароитлар яратилаётгани эҳтиёжманд оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш имкониятини бермоқда.
–Шу кунга қадар камбағал, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларга 63 та енгил типда бепул иссиқхоналар қуриб берилди, – дейди молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича Ўзбекистон тумани ҳокими ўринбосари Олимжон Сатторов. – Бундан ташқари, 879 та эҳтиёжманд ҳамда 307 та камбағал оилаларга босқичма-босқич ёрдам кўрсатиш орқали камбағаликдан чиқариш борасида зарурий чора-тадбирлар белгиланган. Бу аввало эҳиёжманд ва камбағал оила вакилларини ишга жойлаш, тадбиркорликка жалб этиш, имтиёзли кредитлар бериш, иссиқхона ва деҳқончилик хўжаликлари ташкил этиш, уй хўжаликларини юритиш учун бепул тикув машиналар олиб бериш йўли билан бартараф этилади.
Ҳозирги кунда маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан кам таъминланган оилаларга нафақа тайинлаш амалиёти йўлга қўйилган. Бироқ, нафақа бериш билан камбағаллик, эҳтиёжмандликни камайтириб бўлмайди. Бунинг учун янги иш ўринлари яратиш, одамларнинг боқимандалик кайфиятини йўқотиш, тадбиркорлик соҳасига йўналтириш, шахсий томорқа майдонларидан самарали фойдаланиш ишларини янги босқичга олиб чиқиш талаб этилади. Бунинг учун озгина меҳнат, изланиш, интилиш бўлса кифоя.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |