Стратегия действий по пяти приоритетным направлениям развития Республики Узбекистан в 2017-2021 годы
Хоразм тажрибаси: Обод қишлоқ аёллари ташаббускор ва фаол

Хоразм вилоятининг “Обод қишлоқ” дастурига киритилган барча масканларида “Обод қишлоқ аёллари ташаббускор ва фаол” мавзуида тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Вилоят хотин- қизлар қўмитаси топшириғи билан вилоят ҳокимияти томонидан тузилган рўйхат асосида тарғибот ва ташвиқот ишлари гуруҳи тузилди. Вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Дилбар Бекчанова раҳбарлигидаги гуруҳ Хива шаҳри ва Хива туманидаги тадбирларга масъул этиб тайинланди.

Хива туманидаги Чанашиқ ва Дошёқ қишлоқлари “Обод қишлоқ“ дастурига киритилган. Туманнинг энг чекка қишлоқларидан бири бўлган Чанашиқ қишлоғидаги Хива ва Диёр кўчаларининг йўллари замон талабларига мос тарзда равонлаштирилиб, текисланди. Қишлоқ аҳли учун намунали маҳалла гузари  қурилишига, ҳовлиларнинг ташқи қиёфасининг гўзаллиги ва томорқаларнинг ободлигига алоҳида эътибор бериляпти. Вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи раҳбарлигидаги тарғибот ва ташвиқот гуруҳи уйда ўтирган аёллар билан маҳалланинг ободончилигига қандай ҳисса қўшиши мумкинлиги ҳақида жонли суҳбатлар уюштиришди. Қишлоқлар, хонадонлар ободлиги томорқалардаги самарали меҳнат, ҳосилнинг мўл тўпланишига боғлиқлиги хусусида тушунтиришлар беришди.

Хоразм вилоятида мен ҳам ОАВси вакили сифатида тадбирларда қатнашиб, обод қишлоқ ҳақида тушунча бериб, унга ҳар бир инсон, айниқса, уй бекалари ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиши катта аҳамиятга эга эканлиги ва бошқа вилоятлардаги намунали обод қишлоқ дастурига киритилган маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб бердим.

 “Меҳр булоғи“ маркази раҳбари  Дурдипошша  Бекчанова, вилоят перинатал маркази  бўлим бошлиғи, акушер гинекологлар Шодия Юсупова, Феруза Рўзметовалар аёлларга болани  она сути билан боқишнинг аҳамияти, туғруқ оралиғи, репродуктив саломатлик ва бошқа масалаларда жонли суҳбатлар уюштиришди. “Ҳасан Басрий” масжиди имоми Санжар Сапаевнинг эрта никоҳ ва ажралишларнинг олдини олиш хусусидаги фикрлари ҳам барчада қизиқиш уйғотди.  Дилбар Бекчанова  томорқага экиш мумкин бўлган маҳсулотлар ҳақида ўз томорқасига эккан экинлари ўз тажрибасидан келиб чиқиб маслаҳатлар берди. Шаҳардаги кичкина томорқасида турли хил дала маҳсулотларини экиб, оиласини табиий маҳсулотлар билан таъминлаётгани, бу оила фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиши билан бирга фарзандларни меҳнатга ўргатиб, чиниқтириб боришини ҳам таъкидлади. Учрашувлар жонли тарзда ўтди.

Энг асосийси тадбирлар қишлоқларнинг сўлим жойларида, гужумлар соясида бўлиб ўтди. Хоразмликлар гужум дарахтларини воҳанинг кондиционери дейишади. Дарҳақиқат, бунга ёзнинг иссиқ кунида ўтказилган  тадбирларда ишонч ҳосил қилдим.

Дошёқ қишлоқида бўлган учрашувни Мадина Оллабергановага “Дошёқ қишлоғининг энг ташаббускор ва тадбиркор аёли” сертифокатини топшириш билан бошланди. Туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, ҳоким ўринбосари Малика Исмоилова  Мадина Оллабергановага  ушбу сертификатни топширар экан, қишлоқларнинг ободлигида аёлларнинг муносиб ўрни борлигини таъкидлади. Нима учун Мадинага сертификат берилди? Чунки, у   Дошёқ қишлоғида бунёд этилаётган маҳалла гузарининг қурилишига ўзининг шахсий ташаббуси ва маблағи билан ҳисса қўшмоқда. Гузарда маҳалла фонди жойлашиши билан бирга атрофида маиший-маданий масканлар, дам олиш оромгоҳлари, милиция таянч пункти, ўқув марказлари қурилиши тасдиқланган.

Мадинахоннинг турмуш ўртоғи фарзандлари билан бирга гузар атрофидаги икки маскан қурилишини ўз зиммасига олишган. Бири  болаларнинг дам олиш оромгоҳи бўлса, иккинчиси, болалар футбол майдончасини қуриш саъй ҳаракатларини бошлаб юборишди.

Гузарнинг лойиҳасини кўздан кечирдик. Унда қишлоқ одамларининг маданий- маърифий фаолиятини кучайтириш, меҳнат билан бандлигини таъминлаш борасида кўзланган режалар амалга оширилади. Мадина бир умр савдо соҳасида ишлаган, яъни ўзининг мини савдо тармоғи бўлган. Шу билан бирга ҳовлиси атрофининг шинамлиги ва гўзаллигига алоҳида эътибор бериши билан ҳам барчага намуна. Чамандек очилган гуллардан баҳри дилингиз очилади. Томорқасининг орқасида 15та қўй, 2та сигир, 40 ортиқ қуён, элликдан ортиқ товуқ боқиб, оиласининг фаровонлигига, юртнинг, маҳалланинг гўзаллигига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.  Уч нафар келини, неваралари билан яшаётган аҳил бу оила шахсий ташаббуси билан маҳалланинг эътиборига тушган.

У шундай дейди: Биз камдан кам гўшт сотиб оламиз.Товуқ ва қуён парҳез гўшт,  саломатликка кони фойда. Яна қўён тез, яъни уч ойда кўпайиши билан жуда афзал”.  Эшик олди эса чамандек очилган гулзор олдида Мадина Оллабергановага рағбатлантирувчи мукофот топширилди.

 Булар бари тинимсиз изланиш, саъй-ҳаракатлари маҳсулидир.  Дарҳақиқат, аёллар тадбиркор, саранжом-саришта бўлса, ўз уйининг атрофини гуллатиб, яшнатиб ўтирса, рўзғор ишларини ақл ва фаросат билан олиб борса, хонадони, ўз қишлоғининг фаровонлиги, ободлигини таъминлайди.

Раъно Зарипова,
Ўзбекистон  Республикасида хизмат кўрсатган журналист

08.08.2018

Решенные обращения

Тип классификации обращенияСпособ направленияДата принятияДата рассмотренияРегион
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоийская область
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Ташкентская область
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Джизакская область
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхандарьинская область
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Ташкентская область

полезные ресурсы