Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида Норин туманидаги маҳалла, ташкилот, муассасалар бўйлаб ўрганишлари давомида фуқаролар билан мулоқотда бўлди. Уларнинг масалалари ва дарду ташвишларига қулоқ тутди.
“Яшиқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Зуҳра Абдуллаева ҳаёт синовларини сабру бардош билан енгиб ўтмоқда. Ёлғиз боши билан 4 ёшли дилбандини камолга етказаётган аёл учун уй-жойга эҳтиёжи борлиги боис маҳалладаги собиқ масжид биносидан бошпана берилганди. Бироқ бу ерда ёнғин юз бериб, бинога жиддий зарар етган.
Мавжуд вазият билан яқиндан танишган вилоят раҳбари ёлғиз онани янги арзон-уй жой ва иш билан таъминлаш зарурлигини айтиб, бу борада тегишли соҳа мутасаддиларга топшириқлар берди. Ёнғиндан талафот кўрган мазкур бинода тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва шу орқали ҳудудда меҳнатда банд бўлмаган хотин-қизларни ишга жойлаштриш таклифи илгари сурилди.
Ўрганишлар давомида Шавкат Абдураззоқов тумандаги Бобур, Шаҳидмозор, Сузоқовул ва Қўрғонча маҳаллаларида яшовчи аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди. Мазкур маҳаллаларда аҳолини узоқ йиллар давомида қийнаб келаётган кўплаб муаммолар тўпланиб қолгани аён бўлди. Ичимлик суви таъминоти, ички йўлларнинг носозлиги, кўчаларга тунги ёритиш чироқлари ва электр энергияси таъминотини яхшилаш учун трансформатор, янги таянч устунларини ўрнатиш, ички йўлларни таъмирлаш каби муаммолар вилоят ҳокимининг эътиборини тортди. Айни шу сабабли ҳам Нориндаги шароити оғир маҳаллаларга 3 миллиард сўм маблағ ажратилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилиши белгиланди.
– Ҳар бир сектордаги биттадан маҳаллага 500 миллион сўмдан ажратамиз, –деди Шавкат Абдураззоқов. – Фақат бу пуллар икки ҳисса кўпайиши керак. Бу қай тарзда бўлади? Айтайлик, 1 километр масофага ичимлик суви тармоғи тортиш учун зарур материалларга 45 миллион сўм тақозо этилади. Агар бунга четдан ишчи кучи ва техника олиб келинса, бу маблағ икки-уч баравар ортиб кетиши мумкин. Маҳаллий мутасаддилар ва аҳолининг ўзи бунга бош-қош бўлишса, тежалган маблағни яна бошқа муҳим масалаларни ҳал этишга сарфлаш мумкин.
Тип классификации обращения | Способ направления | Дата принятия | Дата рассмотрения | Регион |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоийская область |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Ташкентская область |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Джизакская область |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхандарьинская область |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Ташкентская область |