Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Андижон шаҳри, Асака ва Булоқбоши туманларидаги оммавий қабуллари амалий ишларга бой бўлди. Мулоқотлар давомида 20 дан зиёд вазирлик ва идора раҳбарлари мурожаатчилар билан юзма-юз ўтириб, ҳар бир масалани ҳудудий масъуллар билан бирга муҳокама қилди.
Инсон манфаати – олий қадрият! Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида айни мақсад устувор ўринга қўйилаётгани жойлардаги ўзгаришларда яққол сезилмоқда. Бинобарин, одамларни рози қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси йўлидаги саъй-ҳаракатлар амалий натижасини бермоқда.
Фуқаролар муаммолари билан самарали ишлаш, ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда республикамиз вилоятларида май-июль ойлари мобайнида 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, секторлар ҳамда ҳудудий ташкилот раҳбарлари иштирокида оммавий қабуллар ўтказилиши режалаштирилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси билан боғлиқ муаммоларга жойида ечим топиш мақсадида май ойининг ҳар шанба куни секторларда сайёр қабуллар ташкил этиш режалаштирилган.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Чимён” маҳалласида шаҳар кенгаши депутати Наима Жаббарова билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Томди туманида Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Аҳмедов, вилоят ИИБ бошлиғи Азат Тасбаев ва ДСБ бошлиғи Анваржон Ботиралиев иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Ҳудудларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар аҳолини қийнаб келаётган долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни жойида ҳал этишга кенг имконият яратмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Турсунхон Худойберганов раҳбарлигидаги Республика Ишчи гуруҳи ҳамда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида туман, шаҳар ҳокимлари Булоқбоши туманида сайёр қабул ўтказди.
Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Президентимизнинг вилоятдаги Халқ қабулхонаси ҳамкорлигида “Инсон қадри ҳамма нарсадан устун!” шиори остида сайёр қабул ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойберганов раҳбарлигидаги Республика Ишчи гуруҳи Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида сайёр қабул ўтказмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |