2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янгиликлар

Президентнинг Фарғона ва Наманганга ташрифи қорақалпоғистонликларни ҳам ҳушёр торттирди

Нукусда давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 11 ноябрдаги “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан келиб чиқадиган вазифалар, шароити оғир 45 та маҳалла ва овулда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича белгиланган топшириқларни амалга оширишга бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Президент танқид қилган Бунёдкор маҳалласида иш бошланди

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга зарур муҳандислик тармоқларини тортиб, маҳалладаги шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатма берган эди.

Аҳоли муаммоларига маҳалланинг ўзида ечим топилмоқда

Вазир ўринбосари Б.Парпиев шу куннинг ўзида тумандаги яна бир қатор маҳаллаларда ҳам бўлиб, аҳоли мурожаатлари асосида аниқланган камчиликлар юзасидан қатор чора-тадбирлар белгилади.

Хайрулло Бозоровнинг тадбиркорлар қабули узлуксиз 10 соатдан ортиқ давом этди

Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг навбатдаги тадбиркорлик қабули бўлиб ўтди.

Оролбўйи аҳолисининг мурожаатлари асосан қандай муаммолар юзасидан?

Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхоналарига 2020 йилда 14 856 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 10 822 таси ёки 68 фоизига ечим топилган, 70 та мурожаат эса кўриб чиқиш жараёнида. Маблағ ва муддат талаб қилувчи мурожаатлар «Йўл харита»ларга киритилиб, уларнинг ҳал қилиниши назоратга олинган.

Эркинжон Турдимов депутатларга 50 миллион сўмдан пул беришни таклиф қилди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг бугун ўтказилган йигирма учинчи сессиясида камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масала ҳам муҳокама қилинди.

Наманган вилояти ҳокими Президент ташрифи чоғида ҳолати танқид қилинган маҳаллага кўчиб ўтди

Наманган вилояти ҳокими Ш. Абдураззақов Наманган шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалласи аҳолиси билан учрашиб, бугундан бошлаб ушбу маҳаллада истиқомат қилишини билдирди.

Жомбойлик ишсиз ёшларга 30 сотихдан ер берилмоқда

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жойлардаги ишсиз, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ёшларга ер майдонлари ажратилиб, уларнинг деҳқончилик, тадбиркорлик қилиши учун имконият яратилмоқда.

Аҳоли турмуш даражаси юксалмоқда

Фарғона вилоятининг Сўх тумани қишлоқлари ҳам кейинги йилларда тобора чирой очиб, ҳудудда янги таълим даргоҳлари, тиббиёт муассасалари, спорт иншоотлари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилмоқда.

Президент Халқ қабулхонаси – натижалар қоғозда эмас, амалда...

Президент Халқ қабулхоналарининг Тошкент шаҳри туманларидаги ўрганишлари давомида аниқланган муаммолар секторлар тизимида таҳлил қилиниб, «Туман – шаҳар – республика» тамойили асосида босқичма-босқич ҳал қилинмоқда. Фикрларимизни Яшнобод туманидаги амалий мисоллар билан давом эттирамиз.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони1 Август 202414 Август 2024Андижон вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти
Электр энергияси таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти

Фойдали ресурслар