2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Шаҳрим, маҳаллам, қишлоғим ободлиги – юрт ободлиги, кўнгиллар ободлиги

Жиззах вилоятининг шаҳар-у қишлоқларида Ватанимиз Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб бошланган умумхалқ ҳашарига ҳамюртларимиз шу эзгу ният билан отланишди.

Бу кўтаринкилик “Обод қишлоқ” дастури асосида туб ўзгаришлар, янгиланишлар амалга оширилаётган Мирзачўл туманидаги “Ғалаба” маҳалласида ҳашарнинг катта кўтаринкилик ва ташаббускорлик билан бошланганида яққол намоён бўлди.

Маҳаллада янги қурилаётган уйлар, бошқа иншоотлар эрта тонгдан ҳашарга чиққанлар билан гавжум бўлди. Дастлабки ҳисоблашларга кўра, ҳашарда 2 минг 200 нафардан зиёд киши қатнашаётир. Уларнинг аксарияти ёшлар.

Маҳалла аҳолиси давлатимизнинг халқ манфаатини кўзлаб амалга ошираётган ишлари самарасини турмуш тарзининг яхшиланишида, маҳалласининг ободлигида кўриб турибди. Бу янгиланиш баракларда яшаб келган 260 хонадонга мўлжаллаб бунёд этилаётган янги уйлар, қирқ йилдан буён ҳатто бўёқ кўрмаган 36 та кўп қаватли уйнинг тўлиқ таъмирланиши, 17,5 километр узунликдаги электр, 11 километр ичимлик суви тармоғининг тортилиши, 2,3 километр пиёдалар йўлаги қурилиши ва яна кўплаб бунёдкорлик ишлари мисолида амалга ошди.

– “Обод қишлоқ” дастури асосида “Ғалабада” ишлаяпмиз, – дейди “Сабина бизнес” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Марат Ҳамидов. – Ҳозиргача маҳалладаги кўп тармоқли поликлиника қурилишида 3,5 миллиард сўмликдан зиёд иш бажардик. Иншоот Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади. 200 кишилик жамоамиз билан умумҳалқ ҳашарида фаол иштирок этмоқдамиз. 

Умумхалқ ҳашари вилоятнинг барча ҳудудларида кўтаринкилик билан бошланганини “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимида ташкил этилган ҳашар штабига келиб турган тезкор маълумотлардан ҳам билиш мумкин.

Масалан, Жиззах шаҳрида ҳашарнинг биринчи куни эрталаб соат 9:00 гача 58 мингдан зиёд киши, шу жумладан, 14 мингдан ортиқ ёшлар ўз иш, ўқиш жойларида, маҳаллаларда меҳнат қилди. Тозалаш, ободонлаштириш ишларида юзга яқин техника воситалари жалб этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, вилоятда 679 минг 200 дан ортиқ киши ҳашарда қатнашмоқда. Уларнинг 442 минг 800 нафари ёшлардир.

Ҳашар кунлари 763 гектардан зиёд майдонда ободонлаштириш, 138 та зиёратгоҳ ва 448 та қабристонни тартибга келтириш мўлжалланмоқда.

Анъанага кўра, бу галги хайрия ҳашари кунларида хайрия, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларнинг турар-жойларини таъмирлаб бериш каби савоб ишлар амалга оширилади. Ночор фуқароларга моддий ёрдам кўрсатилади.

Т. Бекназаров, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар