Нукус шаҳри “Жийдели Байсин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 14 гектар ер майдонида замонавий гидропоника усулида иссиқхона мажмуаси қурилади. Қурилиш якуни билан 200 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланади ва улар “темир дафтар”дан чиқарилади.
Бу ҳақида шаҳар ҳокими Утемурат Панаев Халқ депутатлари Нукус шаҳри кенгашининг навбатдаги сессиясида маълум қилди.
Ҳокимнинг маълум қилишича, Президентимизнинг 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида тасдиқланган инвестиция дастурига мувофиқ 2020-2022 йилларда Нукус шаҳрида умумий қиймати 882,6 миллиард сўмлик 1 минг 639 та янги иш ўрни яратувчи 181та лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу инвестицион маблағлар ҳисобидан «BIO ECO AGRO IMPEKS» (“MYUNGSONG PLACON CO. Ltd”) МЧЖнинг умумий миқдори 50 миллиард 400 миллион сўм (5,0 млн доллар хорижий инвестиция асосида) бўлган 200 та янги иш ўрнини яратадиган «замонавий гидропоника усулида иссиқхона мажмуасини қуриш» ҳам лойиҳалаштирилган.
Шаҳар аҳолисининг 4,7 фоизи камбағал оилалар ҳисобланиб, пандемия шароитида 5 минг 767 оилалар “темир дафтар”га киритилган. Шаҳардаги хайр-саховат кўрсатувчи тадбиркорлар ва шахсий ташаббуслари билан ёрдам кўрсатган ташкилотлар томонидан олиб борилган ижобий ишлар натижасида жами 4 минг 540 оилалар “темир дафтар”дан чиқарилган. Бугунги кунда “темир дафтар”да 1 минг 227, яъни, шаҳар аҳолисининг 1,6 фоизи давлат ёрдамига муҳтож камбағал оилалар ҳисобида туради.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |