Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов Қоракўл туманида оммавий сайёр қабул ўтказди. Унда қоракўлликлардан ташқари, Олот, Ғиждувон, Жондор туманлари ва Бухоро шаҳридан ҳам фуқароларнинг муаммолари тингланди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан 362 та мурожаатни вилоятдаги 4 та сектор, шунингдек, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари эшитди. Вилоят раҳбари 67 нафар фуқаронинг мурожаатини тинглади.
Мурожаатлар асосан йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, тижорат банкларидан кредит олишда кўмаклашиш ва ишга жойлашиш каби муаммолардан иборат бўлди.
-- Сайёр учрашувда маҳалламиз йўллари масаласида мурожаат қилдим, - дейди туманнинг “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Қоракўл” кўчасида яшовчи Гулнора Маллаева. - Мурожаат шу куннинг ўзида ечим топди. Кўчамизда бошланғич таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Жойида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Вилоят раҳбари фуқароларнинг мурожаатлари эътиборсиз қолмаслиги, уларнинг барча саволларига раҳбарлар жавоб беришлари кераклигини таъкидлади.
Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Аҳоли мобил поликлиника хизматидан фойдаланди. Шу куни кўрикка жалб этилган малакали мутахассислар томонидан аниқланган касалликлар бўйича беморларга маслаҳатлар берилди. Уларни соғломлаштириш чоралари кўрилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |