Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги қабулхонаси ташаббуси билан Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикасининг 4 сектор ва масъул идоралар раҳбарларининг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабулга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов иштирок этиб 9 нафар фуқароларнинг турли ижтимоий масалаларидаги мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатларнинг 4тасига жойида тушунтириш берилди 4 мурожаатчининг аризаси олиниб ижроси назоратга олинган бўлса 1 мурожаат жойида ижобий ҳал этилди.
Сайёр қабул доирасида ёшлар билан учрашув ташкиллаштирилди учрашувда ёшларининг таклифлари ва муаммолари тингланди. «Темир дафтар», «Ёшлар дафтар»ларига рўйхатга олинган фуқароларга иссиқхоналар ажратиш, имтиёзлар кредитлар бериш, тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун ер ажратиш масалалари кўтарилди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |