Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов Янги йилнинг илк кунларидаги фаолиятини халқ билан мулоқот қилишдан бошлади.
Вилоят раҳбари тегишли ташкилотлар ва секторлар мутасаддилари ҳамроҳлигида Уйчи туманидаги Овчибулоқ маҳалласига борди.
Айтиш керакки, 668 хонадонда 4 минг 500дан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган Овчибулоқда одамлар асосан деҳқончилик, ҳунармандлик, тадбиркорлик ва савдо-сотиқ билан шуғулланиб келишади.
— Кичик саноат зонаси жойлашадиган Овчибулоқ - энг обод маҳаллага айланиши керак, — деди ҳудуд билан танишган Шавкат Абдураззоқов. — Уч ойлик дастур тайёрланиб, маҳалла инфратузилмаси яхшиланиши, ҳудудда жойлашган мактаб, шифохонада зарур шарт-шароитларни ҳозирла, болалар боғчаси, маҳалла фуқаролар йиғини учун замонавий бино қурилиши, йўл, сув, электр масалаларидаги муаммолар ечилиши, тунги ёритиш чироқлари бўлиши керак. Кичик саноат зонасида яратиладиган иш ўринларига энг аввало, маҳаллий аҳоли қабул қилиниши, бунинг учун ҳозирдан аниқ буюртмалар шакллантирилиши лозим.
Вилоят раҳбари уйма-уй юриб, хонадонларда томорқадан самарали фойдаланиш, қишки мавсумга тайёргарлик билан қизиқди. Одамларни Янги йил байрами билан табриклаб, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида аҳоли фаровонлиги ва розилигини таъминлаш бўйича муҳим вазифалар белгиланганлигига эътибор қаратди.
“Кўркам” кўчасида яшовчи Авазхон Жабборов, Алишер Қодиралиев, Обиджон Нуриддиновларга томорқадан унумли фойдаланиш юзасидан фойдали тавсияларини берди.
Ўрганиш натижаси ўлароқ ёқилғига эҳтиёжи мавжуд меҳнат фахрийси Манзура Убайдуллаеванинг хонадонига кўмир етказиб бериладиган бўлди.
Чуртук маҳалласида истиқомат қилаётган Дилором Обидова савдо йўналишидаги фаолиятини кенгайтириш учун кредит олиш масаласида мурожаат қилди. Меҳнат фахрийси Ҳайдаржон Содиқовнинг светафор ўрнатиш, қабристонларни ободонлаштириш, автобус қатновини йўлга қўйиш каби масалалардаги мурожаати бўйича мутасадди ташкилотларнинг раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Ўрганиш давомида маҳалладаги эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |