Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов туман ва шаҳарлардаги поликлиника ва оилавий поликлиникаларда иш олиб бораётган шифокор ҳамда ҳамширалар билан мулоқот ўтказди.
Бевосита ҳамда туман ва шаҳарлар билан онлайн тарзда ташкил этилган ушбу мулоқотда вилоятдаги бир минг нафардан ортиқ оила шифокори, 3 минг нафардан зиёд ҳамшира иштирок этди.
Вилоят ҳокими мулоқотда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилинганлиги, бу тиббиёт ходимлари зиммасига улкан масъулият юклаши, аҳолининг тиббиёт соҳасидан розилигига эришиш учун соҳада янгича услубда иш ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. Бу борада таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирди.
Жумладан, вилоят ҳокими “Соҳа ходимлари ўз ҳудудидаги ҳар бир оиланинг энг яқин инсонига, керак бўлса шу оила аъзосидек, уларнинг қадрдонига айланиши муҳим шартлардан биридир” деди. Шифокорлар ўз фаолиятида кутилган самара ва натижадорликка эришиши учун "Бир кунда бир хонадон аъзоларининг саломатлик ҳолатини ўрганиш" бўйича иш ташкил этишни таклиф қилди.
Мазкур жараёнда мутахассисларнинг хонадонда соғлом турмуш тарзи тарғиботини олиб бориши, оила аъзоларининг қон босими, қонидаги қанд миқдори, умуман, саломатлик ҳолати кўрсаткичларини текшириб, ўрганиб, бу бўйича барча маълумотларни тизимга онлайн тарзда жойлаб бориши ижобий натижаларга эришишда муҳим омил бўлишини алоҳида қайд этди.
Шунингдек, ҳуддудлардаги бирламчи тиббий ва санитария муассасалари фаолияти атрофлича ўрганиб чиқилиши, улар зарур тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиши, шунингдек, саломатлик посбонларининг самарали иш юритиши, ўз вазифасига масъулият билан ёндашишлари учун барча шароитлар яратиб берилишини айтиб ўтди.
Мулоқот давомида вилоят ҳокими аҳоли соғлиғини авайлаб-асрашга масъулият билан ёндашиш, ҳамжиҳатликда иш юритиш муҳим эканлигини айтиб ўтди. Шу билан бирга, бўлажак шифокор ва ҳамширлар бириктирилган оилавий поликлиникаларда амалиёт ўташи учун зарур барча шароитлар яратиб берилишига алоҳида эътибор қаратди. Бу борада тиббиёт муассасалари, тиббиёт институти ректори ҳамда тиббиёт коллежлари раҳбарларига тегишли тавсиялар берди.
Мулоқот иштирокчилари вилоят ҳокимининг ташаббус ва таклифларини қўллаб-қувватлаб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг тиббиёт соҳаси хизмати ва ходимларидан розилигини таъминлашга қаратилган зарур ишларни олиб бориш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |