2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Шавкат Мирзиёев: барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган ҳалқимизга фарзандлик меҳрим билан таъзим қиламан

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида давлатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, ватандошларимизни ушбу қутлуғ сана билан табриклади.

«Сиз, азизларни, сизлар орқали бутун халқимизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Мустақиллик куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Биз учун янги давр, эркин ва озод ҳаётни бошлаб берган бу қутлуғ санада халқимиз қандай машаққатли ва айни вақтда шарафли йўлни босиб ўтганини яна бир бор чуқур ҳис этамиз», деди давлатимиз раҳбари.

Жорий йилда ҳам мамлакатимизда улкан ютуқлар қўлга киритилди, хақимиз ҳаётида беқиёс ўзгаришлар рўй берди. Юқори технологияларга асосланган замонавий завод ва корхоналар ишга туширилди. Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва экспорт ҳажми ошди. Аҳолининг реал умумий даромадлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга ўсди. 

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари юртимизнинг энг чекка ҳудудларига ҳам бунёдкорлик руҳини, адолат нафасини олиб кирди. Кейинги бир ярим йилда янгиланган лойиҳалар асосида қишлоқ аҳолиси учун 38 минг 543 та шинам уй-жой қурилди ва 40 минг оила янги хонадонга кўчиб ўтди. 

«Бизнинг бош мақсадимиз - халқимизнинг розилиги. Бу Президент сифатида менинг, барча бўғиндаги раҳбар ва мутасаддилар, депутат ва сенаторлар, бутун давлат идораларининг фаолиятига берилган энг олий ва энг адолатли баҳодир. Агар халқимиз биздан рози бўлса, Яратган ҳам рози бўлади» деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз эришилган натижалар билан бирга ҳали олдинда кўп вазифалар тургани, иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш, ёшларни ишга жойлаштириш, ижтимоий адолатни таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини ривожлантириш зарурлигини қайд этди. Бу борадаги барча долзарб масалалар халқ билан мулоқот асосида, узоқни кўзлаб амалга оширилишини таъкидлади.

«Мана шу улуғ айёмда барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган меҳнаткаш, мард ва саховатли, бағрикенг ва олижаноб ҳалқимизга фарзандлик меҳрим билан таъзим қиламан» дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Байрам тадбири тантанали концерт дастури билан давом этди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар