2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Давлат хизматлари кўрсатиш янада такомиллашади

Нукусда “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида давлат хизматларини кўрсатишни ривожлантириш ва бошқарув даражасини ошириш” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Давлат хизматлари агентлиги, Европа Иттифоқи ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, шаҳар ва туманлар давлат хизматлари маркази ходимлари, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Иштирокчилар лойиҳа доирасида давлат хизматларини кўрсатишда вужудга келаётган муаммоли вазиятларни бартараф этиш, кўрсатилаётган хизматларни соддалаштириш бўйича фикр ва таклифларини билдирди.

– Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади қишлоқ жойларда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада ривожлантиришдан иборат, – дейди Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўлим бошлиғи Х.Нуримбетов. – Шунингдек, ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли учун мазкур хизматлардан фойдаланишда қулайликлар яратиш ва амалиётда учрашаётган камчиликларни бартараф этиш муҳим ҳисобланади.

Таъкидланганидек, мазкур семинар-тренинг давлат хизматлари кўрсатиш тизимининг ривожига, фуқароларга, шу жумладан, чекка ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар