Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида айни йўналишда бир қатор топшириқлар берилган эди.
Андижон вилоятида ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Шаҳрихон туманидаги «Муҳаммаджон юксак орзуси» фермер хўжалигида ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ана шу йўналишдаги амалий ишлардан бири бўлди.
Унда туман ҳокими Х.Дадахонов бошчилигида «Темир дафтар» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг деҳқончилик билан шуғулланиши учун ер майдонлари ажратиб бериш масаласи кўриб чиқилди.
Деҳқончилик билан шуғулланиш истагидаги ёшларнинг таклиф, фикр-мулоҳазалари тингланди. Якунда «Сегаза озод диёри» массивидаги «Муҳаммаджон юксак орзуси» фермер хўжалиги тасарруфидаги экин майдонидан 2,6 гектар ер майдони 26 нафар ёшларга ажратиб берилди.
Деҳқончилик қилиш учун ер олган ёшларга экин майдонидан самарали фойдаланиш бўйича зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, Балиқчи туманидаги Шеробод ва Сортепа маҳаллаларида истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар иштирокида ҳам ана шундай семинар ўтказилди. Унда туман ҳокими Ж.Абдурайимов ёшлар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, деҳқончилик қилиш учун ажратилган экин майдонларидан оқилона фойдаланиш эвазига мўл ҳосил олиш, халқимиз дастурхонини сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш зарурияти ҳақида гапирди.
Шу куни деҳқончилик қилишни мақсад қилган ёшларнинг 100 нафарига «Шераличек» массивидаги экин ерларидан 10 сотихдан ажратиб берилди.
– Маҳалламиздаги кўплаб ёшлар иш йўқлигидан ҳар йили ишлаб, даромад топиш учун хорижга, асосан Россияга кетар эди, – дейди Сортепа маҳалласида яшовчи Аҳрорбек Раҳимов. – Коронавирус пандемияси туфайли четга чиқишнинг имкони бўлмаяпти. Бу ҳолат бутун оиламизга салбий таъсир кўрсатмоқда. Ахир ишламасдан, тирикчилик ўтказиш қийин. Мана шундай қийин бир пайтда биз, ёшларга алоҳида эътибор кўрсатиляпти, 10 сотихдан ер ажратиб берилди. Бу албатта, иш билан банд бўлиш, энг асосийси, деҳқончилик қилиб даромад топиш имконини беради. Энди ернинг “тили”ни топиб, оқилона фойдаланилса, табиат “инжиқлиги”ни қилмаса юртимизда меҳнат қилиб оиламизни таъминлаймиз.
Андижон вилоятидаги барча туманларда ишсиз ёшларга деҳқончилик қилиш учун ер майдонлари ажратиб бериш жараёни давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |