Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бугун фаолиятида муаммога дуч келаётган тадбиркорларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Ўртага ташланган муҳим масалаларни мутасадди раҳбарлар иштирокида ҳал этиш йўлларини излади.
– Ҳудудимиз павловния дарахтини парваришлаш учун қулай иқлимга эга, – дейди якка тартибдаги тадбиркор Соҳиба Пардаева. – У тез ўсади. Мустаҳкам ёғоч бўлади. Шунингдек, биомасса манбаи ҳам экан. Павловниядан пишиқ мебель ҳам, мусиқий асбоблар ҳам ясаш мумкин. Бугунги қабулда ана шу қизиқишимни айтиб, ер майдони ажратишда ёрдам сўрадим. Масала шу ернинг ўзида кўриб чиқилиб, Термиз тумани ҳудудидан бошланишига ўн гектар ер ажратиладиган бўлди.
Тадбиркорлар қабулида қирқдан ортиқ ишбилармоннинг мурожаати тингланди.
– Сутни қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширмоқчи эдим, – дейди тадбиркор Улуғбек Омонов. – Шу мақсадда Денов туманидан келдим. Бунинг учун бир миллиард сўм кредит маблағига эҳтиёж сезаяпман.
Дардимни тинглаган вилоят раҳбари тижорат банкига амалдаги қонун доирасида менга имтёзли кредит ажратиш бўйича топшириқ берди. Муаммо узоғи билан бир ҳафтада ечимини топадиган бўлди.
Баҳор фаслининг илк кунида бўлиб ўтган қабул чоғида тадбиркорларнинг ташаббус ва таклифлари қўллаб-қувватланиб, ўртага ташланган аксарият масалалар жойида ҳал этилди. Айрим мурожаатчиларга тегишли маслаҳат ва ҳуқуқий тушунча берилди. Ечими вақт талаб этадиган муаммолар бўйича тегишли муддат белгиланиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |