2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабуллар мурожаатларнинг ечим топишига хизмат қилмоқда

Юртимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизимининг изчиллик билан такомиллашгани аҳолининг оғирини енгил қилиб, ҳудудларда инвестицияни яхшилаш ва бизнесни янада ривожлантириш имконини бермоқда.

Айниқса, чекка ва олис ҳудудларда сайёр давлат хизматларининг кўрсатилиши аҳоли учун янада қулайлик яратаяпти. Баъзан тушунмовчилик сабаб, кичик эътиборсизлик, баъзида эса мутасадди ташкилотларнинг ҳаракати сабаб келиб чиқадиган муаммолар ечимини топишида сайёр қабулларнинг аҳамияти катта.

Аҳолини қийнаб келаётган муаммо ва масалаларни ижобий ҳал қилиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси ва вилоят адлия бошқармасининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида Юқори Чирчиқ туманидаги “Нурли замин” маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, керакли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, баъзи муаммолар жойида бартараф этилди.    

Шунингдек, Давлат хизматлари марказининг махсус автобуси туман марказидан олисда жойлашган маҳаллага борди. У ерда 900 дан ортиқ хонадон бўлиб, 4 минг 600 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Деярли ҳар куни аҳоли бирор бир юмуш билан Давлат хизматлари марказига иши тушади. Шу туфайли марказ ходимлари мобиль автобусда аҳолининг узоғини яқин, оғирини енгил қилди.    

Сайёр хизмат давомида 15 нафар фуқарога давлат хизматлари кўрсатилди. Мурожаатларнинг аксарияти кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш, кадастр паспортини шакллантириш, жисмоний шахслар учун солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) олиш, фарзандларини давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш учун йўлланма берилиши кабилардан иборат бўлди.  

Юқори Чирчиқ Тошкент вилоятининг энг салоҳиятли туманларидан бири бўлиб, 130 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Жами 47 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Бугун туманларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган маҳаллабай тизимининг дастлабки самаралари сезила бошлаган.  

Ҳудуддаги “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод қишлоқ” дастури доирасида  ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси, туман Давлат хизматлари маркази ходимлари аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида уйма-уй юриб фуқаролар билан суҳбатлашди. Шу билан бирга, уларнинг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзини ўзгартириш бўйича камчиликлар аниқланиб, муаммолар жойида бартараф этилмоқда.  

Ушбу маҳалладаги 525 хонадонда 2 минг 163 нафар аҳоли истиқомат қилади. Давлат хизматлари маркази ходимларнинг бир қисми уйма уй юриб фуқароларга ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб борди. Бошқа ходимлар фуқаролардан мурожаатлар қабул қилиб, давлат хизматларини кўрсатди. Шу билан бирга, кам таъминланган оилаларнинг давлат хизматлари билан боғлиқ муаммолари тўлиқ ўрганилиб, бу борадаги вазифалар ижросини таъминлаш аҳоли билан ишлашнинг маҳаллабай тизимида тўлиқ қамраб олинмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар