Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов навбатдаги сайёр қабулга вилоятнинг турли ҳудудларидан келган 300 га яқин фуқаронинг дарду ташвишига қулоқ солди.
— Ўзим ҳеч қаерда ишламайман, лекин дала-деҳқончилик ишларига, мол боқишга қизиқаман, – дейди қабулга Пешкў тумани “Валфажир” маҳалла фуқаролар йиғини Чоробод қишлоғидан келган йигит Шерали Остонов. — Бирор нообод, ташландиқ жойдан бўлса ҳам, қишлоғимиздан, уйимиз яқинидан ер ажратилса, унда бир нечта оилани ҳам ишли қилиб, даромад орттирардик.
Газли шаҳарчасида яшовчи Оқил Аҳмедов Бухоро нефть ва газ коллежини битирганига 4 йил бўлибди. Бироқ ҳалигача тайинли иш тополмай сарсон-саргардон юрибди. Шу мақсадда у олис чўлқуварлар шаҳарчасидаги йирик корхона “Газлинефтгазқазибчиқариш” МЧЖ раҳбариятига бир неча маротаба қилган мурожаати ҳам жавобсиз қолган.
Абу Али Ибн Сино номидаги Афшона тиббиёт коллежини тамомлаган ромитанлик Бахтиёр Нусратов ҳам ўтган йили миллий армия сафидаги муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган. Аммо ўрта махсус маълумотли бу йигит ҳам ишсизликдан қийналаётганини билдирди. Мутасаддилардан амалий ёрдам сўради.
“Меҳрибонлик уйи”да вояга етган Виктор Иванов уйланиб, оила қургач бир неча йилдирки, вилоят марказида ижарада, оилавий ётоқхонада яшаб келади. Тайинли бошпанасига эга бўлишни истаган йигитни қўллаб-қувватлаш керак, албатта.
Вилоят марказининг Қаюм Муртазоев кўчаси, “Тошмасжид” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 78/1-уйда истиқомат қилаётган бир гуруҳ фуқаролар эса уйлари яқинида пайдо бўлган ахлатхонани кўчиртириш ташвишидалар. Аниқроғи, 23- ва 38-сонли умумтаълим мактаблари оралиғидаги бу ахлатхона уч йилдан буён атроф-муҳит тозалигига ҳам рахна солаётгани баробарида дарсга қатнаётган ўғил-қизлар саломатлиги учун ҳам жиддий хавф-хатар, анитисанитария ҳолати эканлиги кундай равшан.
Бухоро ва Когон шаҳарлари билан бирга, Қоракўл, Бухоро, Ромитан, Пешкў, Шофиркон, Ғиждувон, Жондор каби туманлардан фуқаронинг ҳар бири ўз муаммоси билан қабулда қатнашди.
Мурожаатлар соҳа раҳбарияти ва мутахассислар иштирокида атрофлича ўрганилди. Ҳар бир масала юзасидан ишчи гуруҳлари тузилган ҳолда аксарият муаммоларни жойида ўрганиб, қонуний ечимини топиш талаби ва муддати қўйилди.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов нисбатан кўп мурожаат қайд қилинаётган ҳудудлардаги муаммоларни холисона, адолат нуқтаи назаридан ва тезкор ўрганиш ва ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади. Фуқаролар мурожаатларига лоқайд ва эътиборсиз қараётган ҳар бир раҳбар фаолиятига нисбатан қатъий ва қонуний муносабат билдирилиши қайд этди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |