Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов Хоразм вилояти Гурлан туманида ташкил этилаётган «Мохсут Манзура» томорқа хизмати кластери фаолияти билан танишди.
Наврўз байрами арафасида фаолияти йўлга қўйилиши кутилаётган мазкур томорқа хизмати кластерига жамғарма маблағлари ҳисобидан 500 миллион сўм кредит йўналтирилган. Шунингдек, иссиқхона қуриш учун 1 гектар ер ажратиб берилди.
Президентимизнинг 2020 йил 30 июндаги «Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишлар ривожида муҳим дастуриламал бўлаётир.
Ҳозир жамиятда белгиланган 12 та йўналишдан 7 таси тўлиқ якунланиб, иш фаолиятини бошлади. Ихчам иссиқхоналар қуриш цехи, техника парки, кўчатчилик иссиқхонаси, уруғ, кўчат, ўғит, кимёвий воситалар сотиш дўкони шулар сирасидан. Қолган йўналишларда ҳам қуриладиган объектларнинг тўлиқ смета лойиҳалари ишланиб, кенг миқёсда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов Хоразм вилоятига сафари чоғида Боғот ва Янгибозор туманида ҳам бўлиб, ёшлар, фермерлар ва томорқа эгалари билан учрашди. Янгибозор туманида 35 нафар ёш йигит-қизга фермер хўжаликлари 17 гектар ер ажратиб берди. Бу эса ишсиз ёшларни иш ўринлари билан таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
Бу ерларга ишлов бериш, ундан самарали фойдаланишни таъминлаш учун тажрибали фермерлар ёшларга маслаҳат бериб боради. Мазкур майдонларга сабзавот, полиз, дуккакли экинлар етиштириш ва боғ яратиш мўлжалланмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |