2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Оммавий қабулларда ноҳақ айбланганлар оқланди, баъзи судьяларга нисбатан интизомий иш қўзғатилди

Қидирбай Султонов «Қорақалпоқ дон маҳсулотлари» корхонасида оддий ишчи бўлиб ишлаган.

Корхона раҳбарлари уни ҳисоб-фактураларни ёзиб беришга ҳам жалб қилиб турган. 2013 йили корхонада омуҳта ем маҳсулотларини растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилган уюшган жиноий гуруҳ аниқланиб, улар қаторида оддий ишчи Қидирбай ҳам қамоққа олинади. 2014 йил 19 мартдаги суд ҳукми билан 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган Қидирбай Султонов белгиланган жазо муддатининг 1 йилу 3 ой муддатини ўтаб бўлгач, озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроғига алмаштирилади. Сабаби – дастлабки тергов ва биринчи инстанция суди унинг айбловда қайд этилган ҳужжатларни қалбакилаштиришда, моддий жавобгарлик, шу жумладан, корхона мулкини талон-тарож қилишдаги иштирокини исбот қилмаган ҳолда барвақт хулосага келгани аниқланади. Шу йилнинг 5 март куни эса Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан Қидирбай Султоновнинг шикояти жиноят иши материаллари билан биргаликда кўриб чиқилиб, у оқланди.

Қорақалпоғистон Республикасида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтказилган оммавий қабулларда Қидирбай Султонов каби фуқароларнинг ҳам мурожаатлари ўрганилди.

Қабулларда барча шаҳар ва туманлардан мурожаатчилар қамраб олинди. Ариза ва шикоятлар ҳар бир соҳа ва йўналиш бўйича ҳудудлардаги масъул раҳбарлар иштирокида кўриб чиқилди.

Тўрт кунлик қабулда Олий суд масъуллари 897 нафар, Судьялар олий кенгаши раҳбарлари эса 113 нафар мурожаатчининг жами мингдан зиёд масаласини кўриб чиқди. Мулоқотлар натижасида 8 нафар шахс оқланди, 3 нафар судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатилди. Бир нафар шахсга нисбатан бўлган жиноят иши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилди, 67 нафар шахсга нисбатан тайинланган маъмурий жарима жазоси бекор қилинди, битта ҳолатда жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарор бекор қилиниб, қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказишга юборилди. Тадбиркорлик субъектларининг 25 та даъво аризаси қаноатлантирилиб, 1,9 миллиард сўм қарздорлик ундирилиши белгиланди. 172 та мурожаат бўйича аризалар Олий судда кассация тартибида мазмунан кўриб чиқиш учун қабул қилиниб, тегишли судлов ҳайъатларига ҳал этиш учун ўтказилди.

Қабуллардаги мурожаатлар асосида ўтказилган сайёр суд мажлисларида 12 нафар шахс суд залининг ўзида қамоқдан чиқарилди, 63 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Кегайли туманидан Давлетбой Маҳамбетов ҳам 2014 йили «Орол Нукус» футбол клуби бош ҳисобчиси бўлиб ишлаган вақтида қатор молиявий жиноятларни содир қилганликда айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилинади. Унинг ўзи ва яқинларининг Президент виртуал қабулхонасига мурожаатидан сўнг 2018 йили – яъни маҳкум жазонинг 4 йил муддатини ўтаб бўлгач, белгиланган жазо чораси енгилроғига алмаштирилади. Сабаби унга нисбатан қўлланилган айбловлар тўла исботланмайди, тўпланган далиллар айбдор деб топиш учун етарли бўлмайди. Давлетбой Маҳамбетовнинг оқлов ҳукми сўраб қилган мурожаатидан сўнг эса Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ажримига кўра, бу фуқаро ҳам қилмишларида жиноят таркиби йўқлиги сабабли оқланди.

Оролбўйидаги оммавий қабулларда Бош прокуратура масъуллари 159 нафар мурожаатчининг 195 та масаласини кўриб чиқди. Уларнинг 22 таси жойида ҳал қилинди. Жумладан, Хўжайли тумани ҳокимлиги ижро қилмаётган суд ҳужжати ижроси таъминланиб, «Камрон агро сервис» фермер хўжалигига 113,6 гектар ер майдони қайтариб берилди.

Қўнғиротлик фермер Турдигул Қаймуратова 2016 йилда шоли экиб, хирмон кўтарди. Қўнғирот ун заводи билан шартнома тузиб, 10 тонна маҳсулот топширди. Ҳар бир килограмм маҳсулотга 700 сўмдан ҳақ тўлаши керак бўлган завод мутасаддилари эса мана 5 йилдирки топширилган шоли учун бир сўм ҳам тўламаган.

Чимбойлик Бийбижамал Ниязимбетова турмуш ўртоғи вафот этгач, икки фарзандини ўзи катта қилмоқда. 18 ёшли ўғли Султанбек сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўташни истайди, аммо оиланинг бунга имконияти йўқ. Бийбижамал опа Бош прокуратура масъулларидан шу масалада амалий ёрдам сўрагач, бу масала ҳам жойида ҳал қилиб берилди.

Тўрт кунлик мулоқотларда Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари 123 нафар мурожаатчининг масаласини ўрганиб чиқди. 14 та мурожаат жойида ҳал қилинди. Мисол учун, берунийлик Гуллола Ибодуллаева 18 ёшга тўлди, бироқ оиланинг моддий аҳволи яхши эмаслиги туфайли фуқаролик паспортини олишда жорий қилинган давлат божини тўлолмаганлиги сабаб паспорт ололмаётган эди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила аъзосининг бу мурожаати шу куннинг ўзида ҳал қилиниб, бож тўлови қоплаб берилди ва унга фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат топширилди.

Бўзатовлик Аристанбек Қорабеков 2017 йилда хусусий корхоналардан биридан пулини бўлиб тўлаш шарти билан автомобиль олади. Унинг айтишича, келишув шартлари бузилган, машина тортиб олинган, пуллари қайтариб берилмаган. Бу корхонадан худди шундай алданиб жабрланган бошқа фуқаролар ҳам бор.

Қорақалпоғистон Республикасида тўрт кун давомида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилинган оммавий қабулларда 2 минг 177 нафар мурожаатчининг 2 минг 259 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 454 таси жойида ҳал этилди, 959 та мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 846 та масала бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар