Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани тадбиркорлари билан учрашди.
Тадбирда турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор ёш тадбиркорлар иштирок этди.
Адлия вазири Р.Давлетов “Асакабанк“ раҳбари ва бошқа масъуллар билан бирга 50 нафарга яқин мурожаатчиларнинг тадбиркорлик бўйича, кредитлар ажратилишида учрайдиган муаммолари ўрганилди. Ҳар бир йўналишлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шу жойнинг ўзида Давлат хизматлари маркази ходимлари 20 га яқин сайёр давлат хизматларини кўрсатди. 2 нафар фуқаро якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун ариза берган бўлса, ичимлик суви ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича ҳам сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
– Биз бундай сайёр хизматлар давомида аҳоли ўртасида марказларга келмасдан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда олишни ҳам тарғиб қиляпмиз, – дейди Юқори Чирчиқ туман Давлат хизматлари маркази директори Бахтиёр Абдуқодиров. – Мазкур портал орқали мурожаат қилган шахсларга марказга шахсан бориб тўланадиган тўловга нисбатан камроқ тўлаш имконияти бор. Яъни уларга имтиёз бериш орқали қулайликлар яратилганлиги тушунтирилди. Бундай қулайликлардан самарали фойдаланиш эса фуқароларимизнинг вақти ҳам, маблағи ҳам тежалишига ёрдам беради. Қолаверса, Давлат хизматлари марказларидаги узундан узоқ навбат кутишларнинг олди олинади.
Ҳозир тумандаги 47 та маҳалла фуқаролари йиғинларига сайёр тартибда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |