2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Обод маҳалла — юрт кўрки

Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги Юқори Таллимарон маҳалласи “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида қайта чирой очиб, ободлик касб этган гўшалардан.

Мазкур маҳалланинг умумий ер майдони 1350 гектарни ташкил этиб, 3441 нафар аҳолини ўз бағрига олган. Аҳоли томорқаси 192 гектардан иборат.  Деярли барча хонадонда томорқачилик яхши шаклланган. Ҳудудда 2 та умумий ўрта таълим мактаби, битта касб мактаби, қишлоқ врачлик пункти, 1 та хусусий мактабгача таълим муассасаси бор. Дастур бўйича 16 км узунликдаги ички йўлларга шағал тош ётқизилди, 4 км масофадаги  асосий  серқатнов йўллар асфальт қилинди. Пиёдалар йўлакчаси қурилиб, ёритиш чироқлари ўрнатилди. Бундан ташқари, 2 та трансформатор янгидан ўрнатилиб, яна 4 таси таъмирланди, 200 дона симёғоч бетон устунларга алмаштирилди. 18 км узунликда зовурлар қазилди.  

Шунингдек, маҳаллада 180 ўринли замонавий мактаб, барча шароитларга эга спорт зали ҳамда 200 ўринли давлат болалар боғчаси қурилиши кўзда тутилган.

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар