2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Пойтахтнинг Чилонзор туманини ривожлантириш кун тартибида

2018 йил 6 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, депутатлар, мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев олиб борди.

Қўшма мажлисда масъул вазирлик ва идоралар ҳамда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳокимликлари раҳбарларининг Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги ахборотлари эшитилди. Шунингдек, туманда соғлом овқатланишни ташкил этиш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисидаги масала ҳам муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда ҳудудларни, шу жумладан Чилонзор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш – пойтахтимиз учун долзарб аҳамиятга эга бўлган устувор масалалардан бири ҳисобланади.   Бу борада барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари зиммасига 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси доирасида қатор муҳим вазифалар юклатилган.  

 Чилонзор тумани пойтахтимизнинг индустриал ҳудудларидан бири ҳисобланади. Шу боисдан йиғилишда асосан туманда ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш орқали янги иш ўринларини ташкил этиш ва шу асосда аҳоли фаровонлигини юксалтириш масалаларига урғу берилди. Қайд этилганидек, бугунги кунда ҳудудда умумий ҳисобда 4412 та корхона фаолият юритмоқда. Биргина 2018 йилда 714 млрд. сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, шундан 96,3 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир.

Ҳозирга қадар ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 117,1 млрд. сўмни ташкил қилади. Жалб этиладиган сармоялар асосан Россия, Хитой, Туркия ва Корея давлатлари улушига тўғри келади.

Хусусан, “Совпластитал” қўшма корхонаси ҳудудида "Moderna ceramik" МЧЖга ноль қийматида ижара шартномаси асосида декоратив керамика плиталари ишлаб чиқариш учун майдон ажратилган. Лойиҳа суммаси 64000,0 млрд. сўмни, шу жумладан 6,8 млн. долларлик хорижий инвестицияларни ташкил қилади. 200 та янги иш ўрни ташкил этиш назарда тутилган. 2019 йилнинг биринчи ярмида лойиҳа маҳсулоти тўлиқ ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этишга оид фармон ва қарорларига мувофиқ  “Чилонзор кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси” давлат унитар корхонаси ташкил этилган.  Умумий майдони 7,9 гектар Чилонзор кичик саноат зонасида ҳозирги вақтда 28 та корхона тендер асосида жойлаштирилган. Улар томонидан тўқимачилик, трикотаж, пойафзал, полиэтилен қувурлар, полипропилендан қадоқловчи маҳсулотлар, болалар ўйинчоқлари, термақоғоз маҳсулотлари, баннер матоси, плёнкалар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Туманда турар жой фондининг салмоқли қисмини кўп қаватли уйлар ташкил этишини ҳисобга олиб, коммунал соҳага оид масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Бунда кўп хонадонли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тубдан яхшилаш, бу соҳага туман бюджетидан ажратилаётган маблағларни мақсадли сарфлашга урғу берилди.

   Таъсирчан депутатлик ва жамоат назоратининг устувор йўналишларидан бири сифатида маҳалла ролини янада ошириш ҳамда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Обод маҳалла”, “Ёшлар келажагимиз”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Аҳоли бандлигига кўмаклашиш” каби давлат дастурларини татбиқ этиш вазифаларини бажаришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, қўшма мажлисда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар тартибли ўтказилишини депутатлар ва кенг жамоатчилик томонидан назорат қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларида бундай тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиялар тузиш тўғрисидаги қарорнинг мазмун-моҳияти, туманда намунали оилавий тадбирлар ўтказилишини ташкил этиш, ортиқча дабдабаликка, миллий қадриятларга зид маросимларга, номақбул одатларга йўл қўймаслик бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр юритдилар. 

Мажлисда муҳокама қилинган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашининг қўшма қарори қабул қилиниб, унда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ижросини парламент, депутатлар ва жамоатчилик томонидан назорат қилиш чоралари назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенатининг 
Ахборот хизмати

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар